Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Экспорт контракти ўзида нимани сақлаши керак

27.12.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2017 йилдаги 1006-сон қарори билан Экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланди.

 

Яқинда биз ушбу ҳужжатнинг шарҳини эълон қилгандик. Унда:

  • контрактни рўйхатдан ўтказиш учун рухсат бериш талаблари;
  • сертификат бериш тартиби;
  • Ташқи савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказилиши лозим бўлган контрактлар рўйхати;
  • рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар пакети ёритилган.

 

Низомнинг тасдиқланган таҳририда лойиҳага нисбатан иккита ўзгартириш амалга оширилди:

 

1 – рўйхатдан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар рўйхатидан контрактни амалга оширишда рентабеллик даражасини кўрсатган ҳолда экспорт қилинаётган маҳсулотнинг таннархи калькуляцияси чиқариб ташланди. Яъни бу ҳужжатни тақдим этиш зарур эмас.

 

2 – ваколатли орган томонидан рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати ариза қабул қилинган пайтдан бошлаб 5 иш кунини ташкил этади (лойиҳада – 10 иш куни, яъни муддат икки баравар қисқарган).

 

Бу - муҳим! Томонлар қисман ёки тўлиқ контракт мажбуриятларини бажарган экспорт контрактлари низом кучга киргунга қадар (яъни 23.12.2017 йилгача – таҳр.) рўйхатдан ўтказилмайди.

 

Шуни қўшимча қиламизки, экспорт контракти ўзида қуйидаги асосий бўлимлар ва маълумотларни сақлаши керак:

Бўлим номи

Бўлимнинг мазмуни

 

Кириш қисми (преамбула) 

Контракт рақами, тузилган жой ва сана, томонларнинг тўлиқ номи, экспорт контрактини тузувчи шахсларнинг лавозими, ФИО ва ушбу шахслар фаолият юритиши учун асос бўладиган ҳужжатлар (устав, низом, контрактни имзолаш учун ишончнома) кўрсатилиши лозим.

Контракт предмети

ТИФ ТН 2012 йил версияси бўйича товарнинг (ишлар, хизматларнинг) (кейинги ўринларда – товар) номи, техник хусусиятлари, сони ва сифати, шунингдек, битим тури.

 

Етказиб беришнинг асосий шартлари

Халқаро «Инкотермс» қоидалари бўйича: қисқартма сўз, етказиб бериш жойи (темир йўл станцияси, бандаргоҳ, аэропорт ва бошқаларнинг номи).

Етказиб бериш муддати ёки санаси

Товарни етказиб бериш муддати ва жадвали - бу товар ёки унинг бир қисми сотувчи томонидан кўрсатилган жойга етказиб берилиши лозим бўлган вақтни англатади.

 

Етказиб бериш санаси -  контрактнинг асосий шартларига мувофиқ сотувчининг ўз мажбуриятларини бажариш санаси тушунилади.

Контрактнинг нархи ва умумий қиймати 

Чет эл валютасида кўрсатилади.

Тўлов шартлари 

Тўлов валютаси, шакли ва муддати. 

Товарни қадоқлаш ва тамғалаш 

Қадоқлаш юкни ташиш вақтида унинг жисмонан сақланишини таъминлаши шарт.

Товар маркировкаси қуйидагиларни ўз ичига олади: контракт рақами, жўнатувчи, олувчи, брутто ва нетто оғирлиги, ҳажмлари,  ишлаб чиқарилган мамлакати ва ҳ.к.

Товарни юклаб жўнатиш тартиби 

Сотувчининг товар жўнатишга тайёрлиги ва жўнатилган юклар тўғрисидаги харидорни хабардор қилиш муддати ва усули кўрсатилади.

Товарни топшириш-қабул қилиш тартиби 

Учинчи шахслар жалб этилган ёки жалб этилмаган ҳолда, топшириш-қабул қилиш жойи кўрсатилади

Рекламация

Товарнинг сифати, миқдори контракт шартларига номувофиқлиги муносабати билан харидор томонидан сотувчига билдириладиган эътирозлар.

Кафолатлар 

Сертификатланиши лозим бўлган товарларни етказиб бериш контрактларида сотувчи томонидан тақдим этиладиган ҳажмлар, кафолат муддатлари белгиланади.

Товарнинг келиб чиқиши

Товарни етказиб берувчи мамлакат ва унинг ишлаб чиқарувчиси.

Санкциялар

Контракт мажбуриятларини бажармаганлиги ёки тегишли даражада бажармаганлиги учун пеня, жарима.

Форс-мажор шартлари 

Енгиб бўлмас куч ҳолатлари юзага келиши муносабати билан томонларни контракт мажбуриятларини бажаришдан озод этиш.

Арбитраж

Низоларни кўриб чиқиш жойи ва кўриб чиқадиган орган кўрсатилади.

Экспорт контрактини кучга киритиш шарти ва унинг амал қилиш муддати. 

Тарафларнинг реквизитлари 

Контракт томонлари реквизитлари, юк жўнатувчининг жойлашган жойи (почта манзили), банк реквизитлари ва юклаб жўнатиш реквизитлари.

Контрактнинг тили 

Давлат тили ёки рус тилида тузилган экспорт контракти рўйхатдан ўтказиш учун қабул қилинади. Бошқа ҳолларда давлат тили ёки рус тилига таржима қилинади.

Контрактни тасдиқлаш

Контрактнинг ҳар бир саҳифаси унинг томонларининг ваколатли шахслари томонидан имзоланиши (тасдиқланиши) лозим.

 

Экспорт контрактининг юқорида кўрсатилган талабларга номувофиқлиги уни рўйхатдан ўтказишни рад этиш асосларидан бири ҳисобланади. Бунда ваколатли орган:

  • рад этиш асосини;
  • қонунчиликнинг аниқ нормаларини;
  • ариза берувчи рад этиш сабабларини бартараф этиб, қайта кўриш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда асосланган хулосани расмийлаштиради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.12.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
 

 

Ленара Хикматова.

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум