Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Электр энергетикани ривожлантириш учун ЕТТБнинг 81,6 млн евро миқдорида кредити ажратилди

05.08.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2.08.2021 йилдаги “Ҳаётий муҳим инфратузилмани қўллаб-қувватлаш дастури: электр энергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 478-сон қарори қабул қилинди.

 

Лойиҳани амалга ошириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки  томонидан 81,6 млн евро миқдорида 7 йил муддатга, шу жумладан 30 ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 1% плюс 6 ойлик Euribor ставкасида ва мажбурият учун комиссия 0,5% ставкасида қарз ажратилади.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзидан фойдаланиш схемаси;
  • Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг қарзини "Тошкент ИЭС" АЖ,  "Навоий ИЭС" АЖ, "Тахиатош ИЭС" АЖ, “Сирдарё ИЭС" АЖ, "Талимаржон ИЭС" АЖ томонидан қайтаришнинг прогноз жадваллари.

 

Лойиҳани амалга ошириш муддати 2 йилни (2021-2022 йиллар) ташкил этади. Белгиланишича:

  • "Иссиқлик электр станциялари" АЖ лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш бўйича масъул;
  • "Тошкент ИЭС" АЖ, "Навоий ИЭС" АЖ, "Тахиатош ИЭС" АЖ, "Сирдарё ИЭС" АЖ, "Талимаржон ИЭС" АЖ қарздан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш бўйича ташаббускор масъул ижрочилар - қарз олувчилар ҳисобланади;
  • асосий қарзни қайтариш, фоизлар, бир марталик комиссия ва бошқа харажатлар билан боғлиқ тўловлар ИЭСнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 02.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум