Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Электр энергияси ва газ ҳисобининг автоматлаштирилган тизимлари лойиҳалари 2 ойда ишлаб чиқилади

29.06.2017


Президент 27.06.2017 йилдаги Ф–4979-сон «Электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини янада жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармойишга имзо чекди. Бу ҳақда давлати раҳбарининг матбуот хизмати хабар қилди.

 

Электр энергияси ва табиий газни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини янада жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлаш бўйича Ишчи комиссия тузилди. Комиссияга Бош вазир ўринбосари, Иқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, инвестициялар, банк ва молия тизимини ислоҳ қилиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплексининг раҳбари Ж.Кучкаров бошчилик қилади.

 

Комиссия автоматлаштирилган тизимлар лойиҳаларининг техник-иқтисодий  параметрларини, уларни ягона тизимга бирлаштириш имконияти ва истиқболда ўзини қоплай олишини таҳлил қилади. Ягона норматив-техник талаблар, ташқи таъсирдан юқори даражада ҳимояланган тизимлар ва ҳисоблагичлар учун давлат стандартлари ишлаб чиқилади.

 

Техник параметрлар бўйича ягона бўлган замонавий электрон ҳисоблаш приборлари, қўшимча жиҳозлар ҳамда дастурий маҳсулотларни маҳаллийлаштириш чоралари ҳам кўрилади ҳамда халқаро ва хорижий молиявий донор-институтлар билан музокаралар ўтказилади.

 

Амалга оширилган ишлар натижалари бўйича 2 ой муддат ичида Президент аппаратига аниқ таклифлар акс эттирилган таҳлилий маълумотнома ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари киритилади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 



Самир Латипов.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-16
  • USD:12727.96 (+0.00) сум
  • EUR:13781.84 (+0.00) сум
  • RUB:139.46 (+0.00) сум