Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Электр ҳисоблагичларни маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга – имтиёзлар

15.02.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 13.11.2017 йилдаги ПҚ–3384-сон ва 23.10.2018 йилдаги ПҚ–3981-сон қарорларига тегишли тузатишлар киритилди (13.02.2019 йилдаги ПҚ–4189-сон қарорга қаранг).

 

Ўзгартиришлар иккита асосий жиҳатга дахлдор.

 

Биринчидан, энди имтиёзлар якка тартибдаги тусга эга бўлмайди. Даставвал улар «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Tosheleсtroapparat» МЧЖ ХКга татбиқ этилар эди, энди –электр энергиясини ҳисоблаш қурилмаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг барчасига татбиқ этилади.

 

Иккинчидан, имтиёзларни қўллаш тартибига ва уларнинг таъсири остига тушадиган объектлар рўйхатига тузатиш киритилди:

  • энди ҳисоблаш қурилмаларининг ўзи эмас, фақат электр энергияси ҳисоблагичлари ва қўшимча асбоб-ускуналарни ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган бутловчи қисмлар, хом ашё ва материаллар божхона тўловларидан озод этилади (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно). Бунда шарт қўйилди – имтиёз 23.10.2018 йилдаги ПҚ–3981-сон қарор доирасида «Ўзбекэнерго» АЖ билан тузилган шартномалар бўйича етказиб бериладиган позицияларга нисбатан амал қилади;
  • электр энергиясини ҳисоблаш қурилмаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар юқорида кўрсатилган ҳисоблагичлар ва асбоб-ускуналарни сотиш чоғида ҚҚСдан озод этилади.

 

Имтиёзларнинг амал қилиш муддати ўзгармади – 2022 йил 1 январгача.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 14.02.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.



Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16