Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Хорижий компаниянинг УФга қўшган мулкий ҳиссаси солиқ солиш мақсадида экспорт ҳисобланадими 2025 йилда Ўзбекистонда солиқлар ва йиғимлар: турлари, ставкалари, ҳисоботларни тақдим этиш ва солиқларни тўлаш муддатлари Меҳнат ва иш ҳақи

Электрон рақамли имзо олиш учун – фақат «ягона дарча» марказларига

24.10.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2017 йилдаги 864-сон «Тадбиркорлик субъектларига фақат «ягона дарча» тамойили бўйича ягона марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатига қўшимча киритиш тўғрисида» қарори эълон қилинди.

 

Энди электрон рақамли имзолар (ЭРИ) калитларини рўйхатга олиш ва сертификатини бериш фақат «ягона дарча» марказида амалга оширилади. Муқаддам ушбу хизмат бевосита давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилар эди.

 

Эслатиб ўтамиз, ЭРИ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда тижорат банклари томонидан кўрсатиладиган барча хизматлардан эркин фойдаланишни таъминлайди.

 

ДСИ, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда ССПга бир ой муддатда ушбу йўналишдаги марказлар фаолиятини йўлга қўйиш топширилган.

 

Ҳужжат давлат тилида қабул қилинган, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 23.10.2017 йилда кучга кирди.  



Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Самир Латипов.

 

 

Валюталар курси

2025-12-23
  • USD:12010.43 (+0.00) сум
  • EUR:14088.23 (+0.00) сум
  • RUB:151.25 (+0.00) сум