Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Рақамли маркировкалашда хатолар: қаердан излаш ва текширувгача қандай тузатиш керак Кўчмас мулкни оммавий баҳолаш корхоналар активларига қандай таъсир қилади

Электрон тижорат янада ривожлантирилади

15.04.2026

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 13.04.2026 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-136-сон қарори қабул қилинди.

 

2026-2030 йилларга мўлжалланган асосий мақсадлар:

  • электрон тижорат айланмасини 30 трлн сўмга етказиш;
  • 7,5 мингдан ортиқ янги иш ўринларини яратиш;
  • умумий қиймати 300 млн АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш.

 

2026 йил 1 июлдан 2028 йил 1 июлгача бўлган даврда ҳуқуқий эксперимент тариқасида эркин омборнинг янги шакли - резидентлар ва норезидентлар томонидан махсус электрон савдо платформалари орқали товарларни чакана реализация қилиш мақсадида жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун товарларни вақтинча сақлашга мўлжалланган бонд омбори ташкил этилади.

 

Тажриба доирасида:

  • Бонд омбори эркин омбор фаолиятини лицензиялаш тартиби асосида ташкил этилади;
  • бонд омборидан товарларни сотиш Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан юритиладиган Махсус электрон савдо платформалари реестрига киритилган махсус электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади;
  • бонд омборига товарлар эркин омбор божхона режимига мувофиқ жойлаштирилади ва жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун ушбу товарларни чакана сотишга рухсат берилади;
  • жисмоний шахсларнинг шахсий эҳтиёжлари учун бонд омборидан сотиладиган товарлар жўнатмалар декларацияси асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади;
  • бонд омборига жойлаштирилган товарларни жўнатиш декларацияси асосида жисмоний шахсларга чиқаришда мувофиқликни баҳолаш, санитария ва ветеринария назорати чоралари қўлланилмайди.

 

Жисмоний шахслар учун товарларни (1-рўйхат бўйича) жўнатиш декларацияси асосида чиқаришда амалдаги божхона тўловлари ўрнига уларни реализация қилиш қийматининг 5 фоизи миқдорида божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмаган ҳолда ягона божхона тўлови ундирилади.

 

Жисмоний шахслар учун товарларни (2-рўйхат) жўнатиш декларацияси асосида чиқаришда уларни реализация қилиш қийматидан божсиз олиб кириш нормалари қўлланилмаган ҳолда ҚҚС ва 3 фоиз миқдорида божхона божи ундирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.04.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова