Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Эмиссиявий қимматли қоғозларни давлат рўйхатидан ўтказиш ЯИДХП орқали амалга оширилади

10.10.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Махкамасининг 06.10.2022 йилдаги «Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш, аввал давлат рўйхатидан ўтказилгаи қимматли қоғозлар чиқарилишини бекор қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 572-сон қарори қабул қилинди.

 

Регламентга мувофиқ, қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш, аввал чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича ўзгартириш киритиш ва бекор қилиш туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали амалга оширилади.

 

Қимматли қоғозлар чиқарилишини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • акция (облигация) чиқариш тўғрисида қарор;
  • эмитентнинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган қимматли қоғозлар эмиссияси рисоласи.        

 

Давлат хизматлари марказига қимматли қоғозлар чиқарилишини давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилинганда БҲМнинг 5 баравари, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ушбу сумманинг 90 % миқдорида йиғим тўланади.

 

Рўйхатдан ўтган қимматли қоғозлар чиқарилишига ўзгартириш киритиш ва уни бекор қилиши бўйича давлат хизматининг кўрсатилиши
учун йиғим ундирилмайди

 

Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки рад этиш ҳақида қарор Молия вазирлиги томонидан 30 кун ичида қабул қилинади.

 

Хужжат Қонун хужжатлари миллий базасида эълон қилинган ва 06.10.2022 йилда кучга кирди.

 

Cобир Нурбердиев.

 

 

 


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум