Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази» ташкил этилди

20.06.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.2022 йилдаги “Энергетика вазирлиги ҳузурида “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонасининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 325-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Миллий диспетчерлик маркази” давлат унитар корхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди (кейинги ўринларда - Марказ).

 

Марказ ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ягона электр энергетика тизимига уланган ташкилотларнинг марказлаштирилган тарзда узлуксиз тезкор-диспетчерлик бошқарувини амалга оширади ҳамда ягона электр энергетика тизимининг қўшни давлатлар энергетика тизимлари билан параллель равишда ишлаш режимини бошқаради.

 

Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

  • электр энергиясига бўлган талаб ва таклифдан келиб чиқиб, шунингдек, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва унинг истеъмол қилинишига таъсир қилувчи барча омилларни ҳисобга олган ҳолда уни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг ҳар соатлик режимини шакллантириш;
  • авария режимлари юзага келишининг олдини олиш, уларни бартараф этиш ва авария режими бартараф этилганидан кейин тизимнинг ишончлилигини тиклаш ва бошқалар.

 

Марказ Энергетика вазирлигига бўйсунади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.06.2022 йилдан кучга кирди.

 

Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум