11.03.2026 йилдаги ЎРҚ-1121-сон Қонун билан ёқилғи-энергетика соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш чоралари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, улар 3 ойдан кейин кучга киради.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишларга кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузишнинг бошқа турлари учун:
- фуқароларга БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солинади;
- мансабдор шахсларга – БҲМнинг 25 бараваридан 30 бараваригача.
Амалдаги қонунчиликка кўра, фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 25 бараваригача жарима солинади.
Тижорат мақсадларида умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади (амалдаги жарима миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача).
Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришлар умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин қайта содир этилган бўлса:
- БҲМнинг 30 бараваридан 75 бараваригача миқдорда жарима;
- ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари билан;
- ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Амалдаги таҳрирда жариманинг энг кам миқдори БҲМнинг 25 бараварини ташкил этади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.06.2026 йилдан кучга киради.
Лола Абдуазимова



