Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Энг яхши ижодкор ёшларга «Илҳом» мукофоти берилади

27.08.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.2020 йилдаги «Илҳом» мукофотини таъсис этиш тўғрисида»ги 503-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ОЎМТВ), Маданият вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг «Илҳом» мукофотини (кейинги ўринларда - мукофот) таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

 

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • «Илҳом» мукофоти танловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда – Ташкилий қўмита) таркиби;
  • Мукофот учун танлов ўтказиш қоидалари ва шартлари, ташкил этиш ҳамда ўтказиш, мукофотни топшириш ва молиялаштириш тартибини назарда тутувчи «Илҳом» мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда – Низом).

 

Қарор билан қуйидагилар белгиланди:

  • мукофот шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади;
  • мукофот учун танловни ўтказишга ОЎМТВ масъул ҳисобланади, ИИВ, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкор вазирлик ва идоралар этиб белгиланди;
  • мукофот билан тақдирлаш ҳар йили 20 май – Адиблар хиёбони очилган кунда «Катта адабиёт байрами» ҳафталиги доирасида амалга оширилади;
  • танлов ғолибларига махсус диплом ва статуэткадан ташқари қуйидаги мукофотлар топширилади:
    • 1-ўрин учун – «Spark» енгил автомобили;
    • 2-ўрин учун – 30 млн сўм пул мукофоти;
    • 3-ўрин учун – 15 млн сўм пул мукофоти.

 

ОЎМТВга Маданият вазирлиги, ИИВ, Миллий гвардия, Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва «Ўзбеккино» миллий агентлиги билан биргаликда «Илҳом» мукофоти билан тақдирлаш бўйича дастурни икки ой муддатда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳамда тадбирларнинг юқори савияда ташкил этилишини таъминлаш топширилди.

 

Ўзбекистон Бадиий академиясига ОЎМТВ буюртмасига биноан мукофот статуэткаси эскизи лойиҳасини уч ой муддатда ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш учун Ташкилий қўмитага киритиш топширилди.

 

Мукофотларни тайёрлаш ва ғолибларни тақдирлаш маросимини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ОЎМТВнинг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Низомда қуйидагилар қайд этилган:

  • танловнинг дастлабки саралаш босқичини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби;
  • танловнинг асосий босқичи ғолибларини аниқлаш ва баҳолаш тартиби;
  • мукофотни топшириш, танловни ташкил этиш ва ўтказишни молиялаштириш тартиби.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.08.2020 йилдан кучга кирди.

 

Баҳодир Қаюмов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16