Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходима болани парваришлаш таътилидан чиққанидан сўнг яна декретга кетса, ўртача иш ҳақини қандай ҳисоблаш мумкинАйланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китобида жами даромадни ҳисобга олиш тартибиҚандай ҳолларда иқтисодий судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси бериш мумкин – Buxgalter Pro

Энг яхши секторлар пул мукофотлари билан рағбатлантирилади

26.08.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2021 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 536-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унга асосан:

  • Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан секторларни баҳолаш бир йилда бир маротаба -ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралига қадар амалга оширилиб, унинг натижалари Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади;
  • баҳолаш натижаларига кўра: туман, шаҳар секторлари ўртасида республика даражасида - “Энг намунали сектор” ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида - “Энг ташаббускор сектор” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланади ва рағбатлантирилади.

 

Икки ой муддатда секторлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш ва баҳолаш бўйича “sektor.reyting.uz” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизими ишлаб чиқилади ва ишга туширилади.

 

Баҳолаш натижалари бўйича республика даражасида - “Энг намунали сектор” номинациясида ғолиб бўлган секторлар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:

  • 1-ўрин учун - БҲМнинг 500 баравари миқдорида;
  • 2-ўрин учун - БҲМнинг 400 баравари миқдорида;
  • 3-ўрин учун - БҲМнинг 300 баравари миқдорида пул маблағи.

 

Қорақалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида - “Энг ташаббускор сектор” номинациясида ғолиб бўлган секторлар қуйидаги миқдорда рағбатлантирилади:

  • 1-ўрин учун - БҲМнинг 200 баравари миқдорида;
  • 2-ўрин учун - БҲМнинг 150 баравари миқдорида;
  • 3-ўрин учун - БҲМнинг 100 баравари миқдорида пул маблағи.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.08.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.

 

 

Маълумот учун: Ўзбекистон ҳудуди комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторларга бўлинган (8.08.2017 йилдаги ПҚ-3182-сон қарор).


.

Валюталар курси

2025-05-02
  • USD:12900.00 (+0.00) сум
  • EUR:14595.06 (+0.00) сум
  • RUB:157.32 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17