- www.norma.uz
- Қонунчиликдаги янгиликлар
- Энг яхши спортчилар учун мукофотлар
Энг яхши спортчилар учун мукофотлар
24.08.2016
Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларидаги юксак спорт маҳорати ва мардлиги, халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга қўшган катта ҳиссаси учун ҳамда Президентнинг 2016 йил 12 июлдаги ПҚ-2558-сонли қарорига мувофиқ совринли ўринларни эгаллаган спортчилар бирйўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирландилар.
Олтин медаль олган спортчиларнинг ҳар бири 200 000 АҚШ долларига, кумуш медалини қўлга киритган олимпиадачиларнинг ҳар бири 100 000 АҚШ долларига сазовор бўлишди. Бронза медали соҳиблари учун эса мукофот 75 000 АҚШ долларини ташкил қилди.
Пул мукофотларини тўлаш Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан хорижий валютада солиқ ундирилмасдан амалга оширилади. Молия вазирлигига ушбу мақсадлар учун зарур пул маблағлари ўз вақтида ажратилишини таъминлаш, Марказий банкка эса Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки билан биргаликда ажратилган маблағларни Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича белгиланган тартибда конвертация қилиш топширилди.
Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини
эксперт-юристимиз Елена ЕРМОХИНА
тайёрлади.
Янги сонларда ўқинг
- Диққат: 2023 йил учун жисмоний шахсларнинг даромадларини декларация қилиш
- Солиқ тўловчининг тақвими
- «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» (Кўчирма)
- Фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблаш
- Амортизацияни қайта ҳисоблаш керакми
- Хусусий ОАВ ички ишлар органларига бепул ёрдам кўрсатади
- Синов муддати даврида иш ҳақи тўлаш
- «Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида»
- Ишдан бўшатиш санаси байрам кунига тўғри келса…
- «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига баъзи ижтимоий нафақаларни тўлаш тартибини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)