Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Енгил автомашиналарга болғача керак эмас

28.09.2016

23.09.2016 йилдаги ЎРҚ–411-сонли Қонун билан автомобилда фавқулодда ҳолатларда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача, ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси, мажбурий тўхтаганини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул мавжуд эмаслиги учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

 

Жарима ҳажми – минимал иш ҳақининг 1/2 миқдорида белгиланди (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 125-моддасининг 2-қисми).

 

Бу муҳим! Транспорт воситасининг жиҳозланиши унинг категориясига боғлиқ.

 

Енгил автомашиналарда: тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул бўлиши керак.

 

Ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача, тиббиёт қутичаси, мажбурий тўхтаганини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул М2 ва М3 категорияли транспорт воситалари учун зарур.

 

Изоҳ:


М2 тоифасига йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 т. гача бўлган автотранспорт воситалари ёки унинг базасида яратилган ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари 3-8 ўриндиққа эга, автомобилнинг асос моделига тенг вазндаги автотранспорт воситалари киради.

 

М3 тоифасига йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ортиқ ва энг катта вазни 5 т. дан кўп бўлган автотранспорт воситалари киради (Йўл ҳаракат қоидалари 3-иловасининг 7.10-банди).

 

Транспорт воситаларининг жиҳозланиши қоидалари, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

 

Самир Латыпов,

бизнинг эксперт

 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16