Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Даволаниш учун ёрдам қандай кўрсатиладиСув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқЯнги қоидалар бўйича норезидентнинг даромадларидан ушлаб қолинган фойда солиғини қандай қайтариш мумкинБухгалтерия ходимлардан хорижий ЭРИ билан имзоланган ҳужжатларни қабул қилиши мумкинми

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш асослари кенгайтирилмоқда

06.05.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 05.05.2025 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1062-сон Қонун имзоланди.

 

Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинадиган ҳолатлар рўйхати кенгайтирилоқда.  Эндиликда ушбу ҳуқуқ ер участкасини олганлик учун ҳақ белгиланган муддатларда тўланмаганда - муддати ўтган қарздорлик унинг мавжудлиги тўғрисида ваколатли органлар томонидан огоҳлантириш берилган санадан эътиборан 6 ой ичида бартараф этилмаганда ҳам тугатилади.

 

Бундан ташқари, ер ости сув манбаларидан сув ўлчаш ускуналарисиз сув олинганда солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 5 баравари миқдорида белгиланади. Бунда мазкур қоида жисмоний шахслар томонидан шахсий ва хўжалик эҳтиёжлари учун суткасига 5 метр кубгача бўлган ҳажмда ер ости сувларини якка тартибда олиш ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 05.05.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев