Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Директорнинг ўзгариши туфайли my.mehnat.uz сайтидаги кабинетга киришни қандай йўқотмаслик мумкин 2026 йил февралдан бошлаб БЮДни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада нималар ўзгарди Компаниялар учун МҲХСда бухгалтерия ва солиқ ҳисоби ўртасидаги тафовутлар тўғрисида янги шакл жорий этилди Компаниялар учун МҲХСда бухгалтерия ва солиқ ҳисоби ўртасидаги тафовутлар тўғрисида янги шакл жорий этилди

Ёрдамга муҳтожларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилмоқда

29.12.2025

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 26.12.2025 йилдаги ПФ-258-сон Фармонида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига давлат ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари белгиланган

 

Ҳужжат билан қуйидаги мақсадлар белгиланди:

  • давлат таъминотида бўлган, камбағал ва оғир турмуш шароитига тушиб қолган оилаларни аниқлаш ҳамда уларга ягона давлат ижтимоий ёрдамини кўрсатиш;
  • оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига мутаносиб равишда ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
  • "Тенг имкониятлар – инклюзив бандлик" дастурини амалга ошириш орқали 40 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш.

 

Ягона ижтимоий реестр ва оила тоифалари

 

2026 йил 1 февралдан бошлаб "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ва Камбағал оилалар реестри негизида Ягона ижтимоий реестр жорий этилади.

 

Ижтимоий реестр "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" АТда юритилади, у ижтимоий ёрдам кўрсатиладиган оилаларни (шахсларни) аниқлаш ва уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини баҳолаш вазифаларини бажаради. Ижтимоий реестрда улар қуйидаги тоифаларга бўлинади:

  • "давлат таъминотидаги оила" – оила аъзолари меҳнатга лаёқатсиз ёки меҳнатга лаёқати чекланган бўлиб, ҳар бирининг жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан (МИХ) паст бўлиши;
  • "камбағал оила" – оила аъзолари меҳнатга лаёқатли ёки меҳнат қилиш имкониятига эга ва ҳар бир аъзоси учун ўртача ойлик жами даромади минимал истеъмол харажатларидан паст;
  • "камбағал оила" – ҳар бир аъзосига жами ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг1 дан 1,5 бараваригача бўлган оила ва:

– "давлат таъминотидаги оила" ёки "камбағал оила" тоифаларидан чиқарилган;

– "маҳалла еттилиги" тавсияси асосида оғир турмуш шароитига тушиб қолган оила сифатида эътироф этилган.

 

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш воситалари

 

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўланади. "Давлат таъминотидаги оила" тоифасига киритилганларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам, шу жумладан болалар нафақаси ва моддий ёрдам улар ушбу тоифада бўлган даврда, оила аъзоларининг бандлигидан қатъи назар ва қўшимча мурожаатни талаб қилмаган ҳолда кўрсатилади.

 

"Камбағал оила" тоифасига киритилган оилаларга:

  • болалар нафақаси ёки моддий ёрдам оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини улар тайинланган вақтдан бошлаб 6 ой мобайнида расмий бандлигини таъминлаш шарти билан тайинланади (қонун ҳужжатларига мувофиқ оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларидан банд бўлиш талаб этилмайдиган ҳоллар бундан мустасно);
  • меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг расмий бандлигини таъминлашда болалар нафақаси ёки моддий ёрдам қўшимча мурожаатларсиз узлуксиз тўланади;
  • оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларини расмий иш билан таъминлаш шарти бажарилмаганда болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тўхтатилади.

 

"Камбағал оила" тоифасига қуйидагилар киритилади:

  • болалар нафақаси ёки моддий ёрдам оилалар ушбу тоифага киритилган вақтдан бошлаб 6 ой давомида тўланади;
  • агар оиланинг ҳар бир аъзосига жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг1 бараваридан1,25 бараваригача бўлса, болалар нафақаси ёки моддий ёрдамнинг 75 фоизи тўланади;
  • агар оиланинг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган жами ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харжатларининг 1,25 дан 1,5 бараваригача бўлганда, тегишли нафақа ёки моддий ёрдам миқдори 50%ни ташкил этади.

 

2026 йил 1 февралдан бошлаб "давлат таъминотидаги оила" тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олувчи ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади:

  • уйларга 7-10 кВт қувватли қуёш панелларини ўрнатиш учун Камбағалликни қисқартириш жамғармасидан БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда субсидия;
  • Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида БҲМнинг 75 бараваригача миқдорда 4 йилгача муддатга кредит.

 

"Тенг имкониятлар инклюзив бандлик" дастури

 

Дастур 2026 йилда 40 минг нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг расмий бандлигини таъминлаш ва улар учун барқарор даромад манбаи яратишга қаратилган. Дастур доирасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

 

Дастур доирасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш учун зарур бўлган инвентарь, асбоб-ускуналар ва бошқа меҳнат қуроллари, хомашё сотиб олиш, интернет хизматларига уланиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ёки кенгайтириш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан 3 йилгача муддатга, шу жумладан 6 ойлик имтиёзли давр билан БҲМнинг 75 бараваригача миқдорда фоизсиз ссуда ажратилади.

 

Фармон ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш

 

Оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш, тоифаларини белгилаш ва чиқариб ташлаш билан боғлиқ низоларни тезкор ҳал этиш учун 2026 йил 1 февралдан бошлаб туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида Апелляция кенгаши ташкил этилади.

 

Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси" тасдиқланди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.12.2025 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова

 


Валюталар курси

2026-02-06
  • USD:12279.48 (+0.00) сум
  • EUR:14508.21 (+0.00) сум
  • RUB:159.25 (+0.00) сум