Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Эркин туристик зоналарга қандай лойиҳалар керак

23.05.2018

Рус тилида ўқиш

 

Инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш мезонлари ва уларнинг ташаббускорлари бизнес-режаларига доир талаблар тасдиқланди. Улар Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2018 йилдаги 365-сон қарорида кўрсатилган.

 

Эркин туристик зона (ЭТЗ) иштирокчисига айланиш ва у ерда ўз лойиҳасини амалга ошириш учун 11 та мажбурий мезонга жавоб бериш керак (бу ерга қаранг). Шу ўринда талабларнинг бир қисми ижтимоий томонга йўналтирилганлигини қайд этиб ўтамиз.

 

Масалан, янги иш ўринлари  ташкил қилиш зарур. Бунда уларнинг сони маъмурий кенгаш томонидан белгиланади, 10%и – Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши рўйхатлари бўйича эҳтиёжмандлар учун квота. Ташкил этиладиган ташкилот ходимлари штатининг камида 95%и Ўзбекистон фуқаролари бўлиши керак, уларга стажировка ўташ ҳамда малака ошириш имконияти яратилади.

 

Шунингдек лойиҳа ташаббускори ўз бизнес-лойиҳаси мазмунига эътибор қаратиши зарур. Дирекцияга фақат қайд этилган талабларга жавоб берадиганини тақдим этиши лозим.

 

ЭТЗда лойиҳани жойлаштириш масаласини ҳал этиш пайтида, юқорида санаб ўтилганлардан ташқари, қуйидагилар аҳамиятга эга:

  • инвестицияларни муассисларнинг ўз маблағлари ва улар томонидан Ўзбекистоннинг давлат кафолати тақдим этилмасдан жалб қилинган кредитлар ҳисобидан амалга ошириш;
  • инвесторнинг молиявий лаёқатлилиги, техник ва технологик базанинг мавжудлиги;
  • инвестиция лойиҳаси амалга оширилишининг мақсадга мувофиқлиги (инвестиция лойиҳасини қулай жойлаштириш, ташкил этиладиган иш ўринлари сони, ҳудуд ва умуман, соҳадаги инфратузилма ўзгаришларига таъсир кўрсатиш, ишлаб турган қувватлардан фойдаланиш, зарур инфратузилманинг мавжудлиги);
  • инвестиция лойиҳасида халқаро стандартларга мос бўлган менежмент тизимининг мавжудлиги;
  • асбоб-ускуналар ва технологик линиялар рўйхати кўрсатилган ҳолда, энергия тежайдиган замонавий тизимлар ва технологиялар мавжудлиги ҳақидаги маълумотлар.

 

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш назарда тутилган, жаҳондаги етакчи меҳмонхона тармоқлари ва умумий овқатланиш тармоқлари брендларининг мезонларига мос бўлган, шунингдек ходим сифатида юртдошларимизни жалб этишни кўзда тутадиган лойиҳаларга устунлик берилади.

 

Бу – муҳим! ЭТЗ иштирокчилари бўлган тадбиркорлик субъектлари эркин иқтисодий зоналар иштирокчилари учун назарда тутилган барча имтиёз ва преференциялардан фойдаланадилар (Президентнинг 26.10.2016 йилдаги ПФ-4853-сон Фармони 3 ва 4-бандларига қаранг).

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум