Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Тан олинган пенялар фойда солиғининг солиқ солиш базасидан чегирилмайди - buxgalter.uz сайтида ўқингЖисмоний шахсларга солинадиган ресурс солиқлари - buxgalter.uz да ўқингЯСТ – айланмадан солиқ - buxgalter.uz да ўқингЯИТ ўрнига – ижтимоий солиқ - buxgalter.uz да ўқингКимлар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ беш баравар миқдорда белгиланади? - buxgalter.uz да ўқинг Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ сезиларли даражада ўзгартирилмайди - buxgalter.uz да ўқингЯЕС ер солиғи билан бирлаштирилади - buxgalter.uz да ўқингЮридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича имтиёзларнинг аксарият қисми бекор қилинади - buxgalter.uz да ўқингЯкка тартибдаги тадбиркорлар ЖШДС тўлайди - buxgalter.uz да ўқингСКнинг янги таҳрири: фойда солиғи бўйича қандай ўзгаришлар бўлади - buxgalter.uz да ўқингҚҚС ва унинг янги қоидалари - buxgalter.uz да ўқингМажбурий тартибда ЭҲФдан фойдаланиш талабларини бузганлик учун жарима санкциялари қўлланилиши мумкин - buxgalter.uz да ўқинг

Эсдалик учун суратга олиш: чекловлар олиб ташланди

09.01.2019

Рус тилида ўқиш

Март ойидан бошлаб фото ва видеотасвирга олиш тақиқланган объектларни тегишли кўрсаткич белгиларига қараб аниқлаш осон бўлади. Туристларга намойиш этиладиган объектларда эса назоратчилар ўрнига турникетлар пайдо бўлади. Бу ЎзА сайтида эълон қилинган Президентнинг 5.01.2019 йилдаги Фармони ва қарорида назарда тутилган.    

 

Маданият муассасалари ва архитектура ёдгорликларига кираверишда фотосуратга олишни тақиқловчи шахслар ва нопрофессионал назоратчилар билан тўқнашувдан кейин кўпинча туристларда ёмон таассурот қолади. Бу муаммо яқин ойларда ечимини топади.

 

Нималарни суратга олиш мумкин?

 

Ўзбекистонда фото ва видеотасвирга олиш мумкин бўлмаган объектлар, жамоат жойлари ва ҳудудларнинг рўйхати тузилади. Уни ИИВ Мудофаа вазирлиги, ДХХнинг Чегара қўшинлари, шунингдек бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 февралига қадар тасдиқлайди.

 

Рўйхатга киритилган барча объектларда 2019 йилнинг 1 мартига қадар икки ва ундан ортиқ (инглиз, рус ва бошқа) тилларда кўрсаткич белгилари ўрнатилади. Кўрсаткич белгилари бўлмаган тақдирда ҳеч қандай чекловларсиз фото ва видеотасвирга олишга йўл қўйилади.

 

Маданият муассасаларида хизмат кўрсатишни яхшилашда IT ёрдам беради

 

Замонавий ахборот технологиялари татбиқ этиладиган маданият объектлари ва муассасалари рўйхати тасдиқланди. Унга туристлар кўп ташриф буюрадиган архитектура ёдгорликлари, музейлар, галереялар, театрлар киритилди. Бундан ташқари, Маданият объектлари ва муассасаларида замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди. Унга қуйидаги вазифалар юкланди:

 

  • маданият объектлари ва муассасаларида замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиш бўйича минимал талабларни белгилаш;
  • 2 ой муддатда тадбиркорлик субъектларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида маданият объектлари ва муассасаларида замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиш бўйича энг яхши таклифларини танлаб олиш ва улар билан шартномалар тузилишини таъминлаш.

 

2019 йил 1 июлга қадар маданият объектлари ва муассасаларида замонавий ахборот технологияларини ўрнатиш мўлжалланмоқда. Кириш қисмига назоратчилар ўрнига турникетларни ўрнатиш режалаштирилмоқда.  

 

Бу – муҳим! Белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ 2022 йилнинг 1 январига қадар олиб кириладиган, туристлар ташриф буюрадиган жойларга ўрнатиладиган антивандал санитария-гигиена шохобчалари, шунингдек, моддий маданий мерос объектлари, музейлар, театрлар, галереялар ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар учун мўлжалланган асбоб-ускуналар, жиҳозлар, турникетлар, дастурий таъминот, тўлов-маълумот терминаллари, видеокузатув тизимлари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилди.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_