Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Қандай қилиб иш ҳақи тўловида ходимларнинг кредитлари ва қарзларини ҳисобга олиш мумкинХодимларга фоизсиз қарзлар бериш мумкинмиCovid-19 учун тестларни олиб кириш ва реализация қилишда ҚҚС тўлаш зарурмиМҲХС бўйича ўқитиш ва имтиҳон топшириш харажатлари кимга қоплаб берилади

«Ёш физиклар портали» ишга туширилади

24.03.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 19.03.2021 йилдаги «Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5032-сон қарор имзоланди.

 

Ҳужжат билан 2021−2023 йилларда Физика фанлари бўйича таълим сифатини ошириш ва физика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

  • мактабларда физика фанини ўқитиш сифатини ошириш, дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини такомиллаштириш;
  • физика фани бўйича кадрларни, хусусан, қишлоқ жойлардаги мактабларнинг ўқитувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ривожлантириш;
  • таълим жараёнига АКТларни кенг жорий қилиш;
  • янги ва таълим бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш орқали ёшларнинг физика таълими билан қамраб олиш даражасини ошириш;
  • физика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг ишлаб чиқариш билан узвий боғлиқлигини таъминлаш.

 

Қарорга мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:

  • олий таълим муассасаларининг «Физика», «Биотиббиёт физикаси», «Физика ва астрономия» каби бакалавриат таълим йўналиши талабалари ўртасида ўтказиладиган республика фан олимпиадаси ғолиблари ва физика бўйича нуфузли халқаро олимпиадалар совриндорлари физика мутахассисликлари бўйича қабул параметрларидан ташқари давлат гранти асосида магистратурага ўқишга қабул қилинади;
  • физика фани бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга ойлик маошининг 100 фоизи миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади;
  • физика фанлари бўйича талабалар учун тўгараклар олиб бораётган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошларига 25 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама ҳақ тўланади.

 

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида физика фанларини соҳаларга мослаштирилган ҳолда ўқитиш йўлга қўйилади. 2021 йил 1 ноябрга қадар ёшлар ўртасида физика фанларига бўлган қизиқишни оширишга қаратилган Ёш физиклар портали»ни ишга тушириш режалаштирилмоқда.

 

Бундан ташқари, Самарқанд давлат университети тузилмасида физика соҳалари бўйича кадрлар тайёрловчи «Самарқанд давлат университетининг муҳандислик физикаси институти» ташкил этилади.

 

Ўзбекистон Миллий университети, Самарқанд давлат университети, Фанлар академияси ҳузуридаги Ядро физикаси институти ва Ион-плазма ва лазер технологиялари институтига физика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини бериш ваколати тақдим этилади.

 

Шунингдек қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2021−2022 йилларда босқичма-босқич республика ҳудудларида ташкил этиладиган физика фанига ихтисослаштирилган 28 та таянч мактаби ва уларга бириктирилган олий таълим муассасаларининг кафедралари рўйхати;
  • 2021−2023 йилларда физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этиладиган 175 та мактаб ва уларга бириктирилган олий таълим муассасаларининг кафедралари рўйхати;
  • 2021−2023 йилларда физика фанига ихтисослаштирилган таянч мактаблари ва физика фани чуқурлаштириб ўқитиладиган синфлар ташкил этиладиган мактабларнинг физика фани бўйича синф хоналари ва лабораторияларини мебель, ўқув лабораторияси асбоб-ускуналари ва бошқа техник воситалар билан жиҳозлаш дастури.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.