Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
«Халқ банки» сайти орқали ШЖБПҲ бўйича ҳисобот қандай топширилади Кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ўтказишни расмийлаштириш ва солиқ оқибатлари«Asl Belgisi» тизимидаги номувофиқликлар: маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлашда нималарни ҳисобга олиш керакХодим қариндошининг вафоти муносабати билан қандай ёрдам олиши мумкин Норезидентларнинг даромадларидан тўлов манбаида фойда солиғини тўлаш Фойда солиғи ҳисоб-китобида бошқа даромадларни қандай акс эттириш мумкин

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди

21.02.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 14.02.2025 йилдаги  «Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-60-сон қарор имзоланди.

 

Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилди.

 

Бизнес лойиҳаларни саралаш ва молиявий қўллаб-қувватлашга тавсия қилиш ҳамда Жамғарма фаолиятини самарали ташкил этиш учун ўз соҳасида юқори натижаларга эришган ҳамда самарали фаолият юритиб келаётган 20 нафар тадбиркордан иборат таркибда жамоатчилик асосида фаолият юритувчи кенгаш тузилмоқда.

 

Кенгаш аъзолари таркибининг камида 30% ёш тадбиркорлар орасидан шакллантирилади; Кенгашга Ёшлар ишлари агентлиги директори раислик қилади

 

Ҳужжат билан Ёшлар тадбиркорлигини ҳамда уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш инструментлари рўйхати тасдиқланмоқда. Инструментлар орасида – имтиёзли кредитлар,қарз ва компенсацияларни тўлаб бериш мавжуд. Тўлиқ рўйхат билан шу ерда танишиш мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.02.2025 йилдан кучга кирди.

 

 

Собир Нурбердиев

 

 

.

Валюталар курси

2025-05-02
  • USD:12900.00 (+0.00) сум
  • EUR:14595.06 (+0.00) сум
  • RUB:157.32 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17