Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:“Тушумлар бўйича ҳисобот”даги янги опция “салбий” ЭҲФ муаммосини ҳал қиладими?Ўсимлик ёғи, кунгабоқар, зиғир ва соя уруғи учун вақтинчалик солиқ имтиёзлари жорий этилади1 майдан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг янги чоралари амал қилишни бошлайди

«Ёшлик-I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга ўзгартиришлар киритилди

27.03.2021

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 24.03.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги «Олмалиқ КМК» АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4731-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ПҚ-5037-сон қарори имзоланди.

 

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ «Ёшлик-I» конини ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини (кейин ўринларда – Лойиҳа) амалга оширишда қуйидагилар иштирок этишдан чиқарилди:

  • «Ronesans Holding» (Туркия) компанияси ва унинг бўлинмалари;
  • «тайёр ҳолда топшириш» (EРС) шартларида 3-сон мис бойитиш фабрикасини қуриш учун бош пудратчи сифатида «Renaissance Heavy Industries» МЧЖ (Россия);
  • «SFI Management Group» МЧЖ ХК.

 

Эслатиб ўтамиз, Лойиҳа рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган ҳамда унда умумий ҳисобланган капитал қўйилмалар суммаси 1,7 млрд АҚШ доллари бўлган, 2027 йилга келиб 23 млн тонна руда қазиб олиш назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.03.2021 йилдан кучга кирди.

 

Наргиза Воҳидова.