Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Таътил пулини ҳисоб-китоб қилишда кўчирилган дам олиш куни учун ҳақ тўлаш керакмиДебиторлик ва кредиторлик қарзларини қандай қилиб тўғри ҳисобдан чиқариш мумкинИмпорт соҳасида қонунчиликни бузганлик учун қандай жавобгарлик белгиланганЧакана савдода товарнинг қайтарилишини қандай ҳисобга олиш керак

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати узайтирилди

14.04.2022

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 йилдаги 178-сон қарори билан ВМнинг 2.03.2017 йилдаги «Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 116-сон қарорига ўзгартиришлар киритилди.

 

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни алмаштириш муддати уларнинг берилган вақтига қараб узайтирилди.

 

Хусусан ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар:

  • 2010 йилга қадар берилган бўлса –  2023 йил 31 мартгача;
  • 2010–2012 йилларда берилган бўлса – 2023 йил 30 июнгача;
  • 2013–2015 йилларда берилган бўлса – 2023 йил 30 сентябргача;
  • 2015 йилдан кейин берилган бўлса – 2023 йил 31 декабргача алмаштирилиши зарур.

 

Юқорида кўрсатилган муддатларда алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.04.2022 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.