Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Етим болалар уй-жой билан таъминланади

30.10.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 25.10.2021 йилдаги 656-сон қарори билан Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Низомда қуйидагилар белгиланган:

  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқини таъминлаш ҳамда ҳисобини юритиш тартиби;
  • улар учун уй-жойлар ажратиш ва харид қилиш тартиби.

 

Низомга мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойлар маҳаллий ҳомиятлар томонидан кўчмас мулк бозорида кўп квартирали уй-жойлардан ажратилади. Бунда ўқув-тарбия муассасалари ва туман (шаҳар) ҳокимликлари етим болаларни уй-жойга муҳтожлар сифатида уларнинг ушбу муассасада бўлиш муддати тугашидан бир йил олдин «онлайн-навбат»га қўяди.

 

18 ёшга тўлган йилда уларга:

  • кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 кв.м дан кам бўлмаган 1 хонали;
  • вояга етган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 кв.м дан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади.

 

Уй-жойлар етим болалар 30 ёшга тўлгунга қадар уй-жойни сотиш ҳуқуқисиз ажратилади. Бундан ташқари, уй-жойда яшаш учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилиши лозим.

 

Уй-жой билан таъминлаш ҳақидаги маълумотлар Халқ таълими вазирлигининг расмий сайтида жойлаштирилади ва ҳар ойда янгилаб борилади.

 

Уй-жой бериш тўғрисидаги қарор асосида туман (шаҳар) ҳокимлиги ордер беради, ушбу ордер берилган уй-жойга кўчиб кириш учун асос ҳисобланади. Ордерлар «онлайн-навбат» ахборот тизимига кўра қатъий кетма-кетлик асосида берилади. Ордер берилган кундан эътиборан 10 кундан кечикмай нотариал расмийлаштирилади.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб:

  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг уй-жойга муҳтожлиги «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқланади;
  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олиш «Васийлик ва ҳомийлик» электрон платформаси орқали онлайн мурожаатга асосан амалга оширилади.

 

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб «Ижтимоий иш» бакалавриат таълим йўналиши бўйича «Васийлик» ва «Ҳомийлик» соҳаси бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16