Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Етимларни тарбиялаш билан Миллий гвардия шуғулланади

11.08.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 9 август куни “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга асосан “Меҳрибонлик” уйлари, Болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг Болалар уйлари (кейинги ўринларда – ўқув-тарбия муассасалари) Миллий гвардияга бириктирилади.

 

Унга қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

  • ўқув-тарбия муассасаларининг тарбияланувчиларини ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга қайтариш, васий ёки ҳомий тайинлаш, фарзандликка бериш ва жойлаштиришнинг бошқа шаклларини қўллаш чораларини кўриш;
  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни моддий, ҳуқуқий ва психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш;
  • ўқув-тарбия муассасаларида сифатли таълим ва тарбия жараёнини йўлга қўйишга, уларнинг маиший шарт-шароитлари яхшиланишига, шунингдек, тарбияланувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун маънавий-маърифий ва маданий тадбирларни ташкил этиш;
  • замонавий усул ва шакллардан фойдаланган ҳолда жисмонан соғлом, маънавий етук ва дунёқараши кенг ёшларни шакллантириш, етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни спорт турларига қизиқтириш ва жалб этиш.

 

Миллий гвардия марказий девони тузилмасида ўқув-тарбия муассасаларида ёшларнинг таълим ва тарбия олиш жараёнларини ҳамда уларнинг бўш вақтини самарали ташкил этишга масъул Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари лавозими жорий этилади. Жамоат хавфсизлиги университетида “Ҳарбий ватанпарварлик, маънавий-маърифий тарбия ва ёшлар билан ижтимоий ишлаш” кафедраси ташкил этилади.

 

Олий Мажлис Сенатига мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тавсия этилди:

  • ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларининг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш бўйича “Меҳр дафтари” тизимини ҳаётга татбиқ этиш;
  • етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) оладиган оилаларда тарбиялашни рағбатлантириш амалиётини жорий этиш ҳисобига ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланувчиларни босқичма-босқич фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) оладиган оилаларда тарбиялашга ўтказиш чораларини кўриш;
  • болаларнинг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг сабабларини ўрганиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш.

 

2021 йил 1 ноябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан “Меҳр дафтари”га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари ташкил этилади.

 

Жамғарманинг маблағлари ҳомийлик маблағлари, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг ажратмалари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумидан ажратмалар миқдори 5%дан 3%га пасайтирилади. Улар бюджетга тўланадиган солиқ ва йиғимларга тенглаштирилади, солиқ органлари томонидан ундирилади ва импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига қуйидагилар учун жавобгарлик юклатилди:

  • ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган қизларнинг таълим-тарбияси, уларни балоғатга, турмушга тайёрлаш;
  • ҳар йили камида икки маротаба кўрсатилган қизларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиб бориш, уларни “Меҳр дафтари”га киритиб, уларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилишга ҳамда ўқув-тарбия муассасаларидан кейинги ҳаётида ўз ўрнини топишига ҳар томонлама кўмаклашиш.

 

Ҳужжат “Халқ сўзи” газетасида 11.08.2021 йилда эълон қилинган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум