Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ёзувчилар уюшмаси: ҳар бир бўлинмага 500 млн сўмдан

21.06.2018

Вазирлар Маҳкамасининг 13.06.2018 йилдаги 451-сон “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланди.

 

Қарор билан Ёзувчилар уюшмасининг ҳар бир вилоятдаги бўлинмаси ҳамда Театр арбоблари уюшмаси ҳамда “Осиё рамзи” дизайнерлар уюшмаси учун ҳомий ташкилотлар рўйхати тасдиқланган. Унга кўра ҳар бир ҳомий ташкилот ўзига бириктирилган ҳомийлик кўрсатиладиган ташкилотга бир марта 500 млн сўмдан ("Осиё рамзи" дизайнерлар уюшмасига бир марта 20 млн сўмлик) хайрия ажратиши ва кейинчалик ҳам доимий ҳомийлик ёрдамини кўрсатиши зарур.

 

Бундан ташқари, "Ижод" фондига давлат бюджетидан 500 млн сўм ажратиш кўзда тутилган, ушбу маблағлар Ёзувчилар уюшмаси муассислигидаги "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси, "Шарқ юлдузи" - "Звезда Востока", "Жаҳон адабиёти", "Ёшлик", "Амударё" журналлари таҳририятларининг харажатларини ўз даромадлари билан қопланмаган қисмини ёпиш учун сарфланади.

 

Қарорда Уюшма, унинг бўлимлари ва ҳомийлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг самарали бажарилишини ташкил этиш, ҳомийлик хайрияларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, ҳомий ташкилотлар фаолияти тарғиботини ташкил этиш вазифалари юкланган, “Дўстлар клублари”ни ташкил этиш тавсия этилган.

 

Бу - муҳим! Ҳомийлик хайриялари “Ижод” фонди томонидан ажратилаётган мақсадли маблағлар ўрнига сарфланишига йўл қўйилмайди.

 

“Ижод” фондининг ҳудудий бўлимлари маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:

  • Уюшманинг адабиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган аъзоларига аниқ йўналтирилган моддий ёрдам кўрсатиш;
  • ижодий кўрик-танловларни ташкил этиш;
  • иқтидорли ёш адибларнинг ижод намуналарини, биринчи китобларини нашр этиш учун молиявий ёрдам кўрсатиш;
  • мумтоз ва замонавий адабиётимиз муносиб намуналарининг хорижий тилларга таржима қилинишини молиялаштириш;
  • Уюшманинг вилоятлардаги бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
  • ўз ҳудудида яшаётган истеъдодли ва истиқболли ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш;
  • атоқли ижодкорларга бағишланган экспозициялар уюштириш;
  • адибларнинг ижодий кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш.

 

Фозила Ашурова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум