Президент томонидан 08.05.2025 йилдаги «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-171-сон қарор имзоланди.
2025 йил 1 июндан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож вояга етган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган «Фаол ҳаётга қадам» дастури жорий этилади Дастур доирасида қуйидаги 5 турдаги янги ижтимоий хизматлар кўрсатилади:
- уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати;
- уй шароитида қараб туриш хизмати;
- тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати;
- кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати;
- шахсий ёрдамчи хизмати.
Шунингдек, Дастур доирасида йўлга қўйиладиган ижтимоий хизматлардан фойдаланиш харажатларининг бир қисмини ваучер асосида қоплаб бериш тизими жорий этилади. Ваучер қуйидагиларга берилади:
- шахсий ёрдамчи хизмати учун 1 гуруҳ ногиронлик белгиланган шахсга, кўзи ожизлик бўйича бирламчи ногиронлик белгиланган шахсга, биринчи марта ногиронлар аравачасидан фойдаланиш белгиланган шахсга;
- қолган хизматлар учун учун Камбағал оилалар реестри, Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдамни олувчи шахс (оила)ларга.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.05.2025 йилдан кучга кирди.
Собир Нурбердиев