Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ТЭФЖМС полислари нархи қандай ўзгаради Ўзбекистондаги компаниялар юридик манзилини қандай ўзгартириши мумкин 2025 йил июль ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш керак – Buxgalter Pro Ўзбекистонда 2025 йил 1 августдан нималар ўзгаради Вакиллик харажатлари қандай ҳисобга олинади Вакиллик харажатлари қандай ҳисобга олинади

Фарғонада Корея халқаро университети очилади

28.08.2019

Рус тилида ўқиш

Янги нодавлат олий таълим муассасасининг бакалавриат йўналишлари, магистратура мутахассисликлари, ўқитиш тиллари Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2019 йилдаги 714-сон қарорида назарда тутилган.

 

Корея халқаро университетида ўқитиш тўлов-контракт асосида келаси (2020/2021) ўқув йилидан бошланади. Бунгача қабул квотаси ва тўлов-шартнома суммасини белгилаш, шунингдек ўқитувчилар ва талабалар учун ётоқхонани тайёрлаш топширилди.

 

Ўқитиш корейс, инглиз ва ўзбек тилларида амалга оширилади. Битирувчилар республикада олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом оладилар.

 

Янги ОТМга Фарғона шаҳар, Нурафшон кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган Фарғона вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг биноси берилади.

 

Университетда қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) очилади:

биринчи ўқув йилида:

  • мактабгача таълим;
  • туризм менежменти;
  • корейс тили;
  • гўзаллик менежменти;
  • компьютер ҳисоб-китоби менежменти;
  • интернет ва ахборот-коммуникация;
  • автомобилсозлик;
  • архитектура муҳандислиги;
  • электротехника-газ муҳандислиги;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб яна 5та қўшилади:

  • оғиз бўшлиғи гигиенаси;
  • ҳамширалик;
  • физиотерапия;
  • ижтимоий фаровонлик;
  • компьютер графикаси.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.