Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Етказиб берувчи «картотекада» бўлса, харидор томонидан тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми 2026 йилда норезидентларнинг дивидендларига солиқ солишнинг янги тартиби ҳақида нималарни билиш керак 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш мумкин 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш мумкин

Фармацевтика маҳсулотларини кафолатли харид қилиш шартномалари 10 йилга тузилади

16.10.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 12.10.2023 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 январдаги «2022-2026 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-55-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ПФ-168-сон Фармони имзоланди.


2024 йил 1 январдан фармацевтика маҳсулотлари харидларига ажратилиши режалаштирилган Давлат бюджети маблағлари миқдори доирасида маҳаллийлаштириладиган фармацевтика маҳсулотларини ижобий клиник синовлар натижалари, давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда сертификатлаш жараёнлари асосида
10 йилгача бўлган муддатга шартнома тузиш орқали кафолатли харид қилиш механизми жорий этилмоқда. 

 

Маълумот учун: 2022 йил 1 апрелдан  бу каби шартномалар 3 йилга тузилган. 

  

Кафолатли харид учун фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.10.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.