Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги 13 йўналиш бўйича баҳоланади

28.12.2017

 

Вазирлар Маҳкамасининг 18.12.2017 йилдаги 993-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда – Агентлик) фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Аввалги шарҳда Агентлик фаолиятининг алоҳида йўналишлари ва функциялари батафсил ёритиб берилган. 

 

Агентлик фаолиятини мунтазам баҳолаш йил якунлари бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади. Баҳолаш чоғида Агентликка юклатилган вазифалар ва функцияларнинг амалга оширилиши самарадорлиги аниқланади. Ҳаммаси бўлиб ҳар бир соҳа учун белгиланган мезонлар бўйича 13 та фаолият соҳаси баҳоланади. 

 

Улар қаторида:

  • аҳоли ва давлат соғлиқни сақлаш муассасаларининг ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланганлиги даражаси;
  • яратилган янги дори воситалари ишлаб чиқаришнинг ва улар миқдорининг ўсиши;
  • ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмлар импортини, уларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва ички бозорда реализация қилишни таъминлаш ҳисобига қисқартириш;
  • аҳолининг ижтимоий аҳамиятли дори воситалари билан таъминланганлик даражаси;
  • давлат соғлиқни сақлаш муассасаларидаги тиббиёт техникасининг техник ҳолати даражаси
  • республика ҳудудларини ижтимоий дорихоналар тармоғи билан қамраб олиш даражаси;
  • ижтимоий дорихоналарнинг ижтимоий ахамиятли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланганлиги даражаси ва бошқалар.  

 

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий дорихоналар  тармоғини ташкил этиш ва фаолият юритишини таъминлаш Агентликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Ижтимоий дорихоналар туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, қишлоқ оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари, шунингдек давлат мулкида бўлган бўш турган бино ва иншоотлар негизида жойлаштирилади.  1.12.2018 йилгача бўлган муддатда ижтимоий дорихоналарни ишга тушириш режалаштирилган (Президентнинг 07.11.2017 йилдаги ПФ-5229-сон Фармонига қаранг).

 

Баҳолаш учун маълумотлар қуйидаги манбалардан олинади:

  • расмий статистик маълумотлар;
  • амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар;
  • Агентлик фаолияти мониторинги натижалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар;
  • ваколатли органлар томонидан ўтказилган текширишлар ва ўрганишлар натижалари;
  • холис экспертлар хулосалари;
  • Агентлик фаолияти соҳасидаги ижтимоий тадқиқотлар натижалари;
  • ННТ маълумотлари.

 

Ўтказилган баҳолаш натижалари бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Агентлик билан биргаликда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрланади ва Вазирлар Маҳкамасига киритилади. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Агентликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади. Йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 19.12.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


 

Ленара Хикматова.

 

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-17
  • USD:12720.00 (+0.00) сум
  • EUR:13827.91 (+0.00) сум
  • RUB:140.04 (+0.00) сум