Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги Қонун қабул қилинди

20.12.2021

Рус тилида ўқиш

15.12.2021 йилдаги «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги ЎРҚ-737-сон Қонун қабул қилинди. У 7 боб ва 38 моддадан иборат.

 

Унда комендантлик соати, фавқулодда ҳолат (кейинги ўринларда – ФҲ), ФҲ режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси, фавқулодда ҳолат жорий этилаётган ҳудудларнинг чегаралари, ҳудуд коменданти ва ҳудуд комендатураси тушунчалари қўлланилган.

 

Қуйидагилар белгиланди:

  • ФҲ жорий этиш мақсадлари ва тартиби;
  • ФҲ амал қилиш даврида Олий Мажлис фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари;
  • ФҲ шароитларида қўлланиладиган фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловлар;
  • ФҲ амал қилиш даврида ташкил этиладиган махсус давлат бошқаруви органлари;
  • ФҲ режимини таъминловчи кучлар ва воситалар;
  • ФҲ амал қилиш даврида жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқларининг кафолатлари ва бошқалар.

 

ФҲни жорий этиш мақсадлари уни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатларни бартараф этишдан, фуқароларнинг хавфсизлигини ҳамда республиканинг конституциявий тузуми ва ҳудудий яхлитлиги ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборат. 

 

ФҲ жорий этиладиган ҳолатлар жумласига қуйидагилар киради:

  • реал ташқи хавф, республиканинг конституциявий тузумини ва (ёки) ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга уринишлар;
  • оммавий тартибсизликлар;
  • террорчилик ҳаракатлари;
  • таҳдид солувчи ўта муҳим ҳамда тоифаланган объектларни ёки айрим жойларни тўсиш ёки босиб олиш;
  • қонунга хилоф қуролли тузилмаларни тайёрлаш (ташкил этиш) ва уларнинг фаолияти;
  • зўравонлик ҳаракатлари билан бир вақтда юз берадиган, фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига, давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг кундалик фаолиятига бевосита таҳдид солувчи миллатлараро, конфессиялараро ва чегаравий низолар;
  • йирик ҳалокатлар, табиий офатлар, эпидемиялар ҳамда бошқа табиий ва техноген хусусиятга эга вазиятлар;
  • кенг қамровли авария-қутқарув ишлари ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлар амалга оширилишини талаб этадиган фавқулодда экологик вазиятлар.

 

ФҲ Президентнинг фармони билан республиканинг бутун ҳудудида ёки айрим жойларида жорий этилади, ушбу фармон дарҳол ОАВда эълон қилиниши ҳамда 3 сутка ичида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига тасдиқлаш учун киритилиши лозим. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари қўшма мажлис ўтказиладиган жойга дарҳол, махсус чақирувсиз етиб келиши шарт. Улар 72 соатдан кечиктирмай ушбу фармонни тасдиқлаш ҳақидаги масалани иккала палата қўмиталарида дастлабки тарзда муҳокама қилмасдан қўшма мажлисда кўриб чиқадилар ҳамда қўшма қарор қабул қиладилар ва уни дарҳол Президентга юборадилар. Президентнинг қўшма мажлисда тасдиқланмаган фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармони ушбу масала юзасидан қўшма қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан ўз кучини йўқотади.

 

ФҲ жорий этилганда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати ФҲ амал қилишининг бутун даври мобайнида ўз ишини давом эттиради ва тарқатиб юборилиши мумкин эмас.

 

Республиканинг бутун ҳудудида жорий этиладиган ФҲ амал қилиш муддати 30 суткадан, унинг айрим жойларида жорий этиладиган ФҲ амал қилиш муддати эса 60 суткадан ошиши мумкин эмас. ФҲни жорий этиш мақсадларига эришилмаган бўлса, фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши Президентнинг Фармони билан яна бир муддатга узайтирилиши мумкин.

 

ФҲ амал қилиш даврида фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловлар жорий этилиши, шунингдек ФҲ режимини таъминлаш бўйича махсус давлат бошқаруви органлари ташкил қилиниши мумкин, улар жумласига ФҲ режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси ва ҳудуд комендатураси киради.

 

Ҳужжат 16.12.2021 йилдаги «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16