Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2026 йилдаги 370-сон қарори билан уч ойдан кейин кучга кирадиган Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек, фуқаро муҳофазасини таъминлаш қоидалари тасдиқланди.
2025 йил 20 октябрдаги ПФ-185-сон Фармонга мувофиқ, энергетика, йирик ишлаб чиқариш, қурилиш ва хизмат кўрсатиш объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфларни бошқариш ва техноген аварияларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича янги стандартлар ва услубиётларни амалиётга жорий этиш зарурлиги назарда тутилган.
Ҳужжат билан Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, шунингдек фуқароларни ҳимоя қилиш учун қуйидаги ташкилотлар ва вазиятлар учун қоидаларни белгилайди:
• республика фуқаролари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, хўжалик бирлашмаларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ташкилотларига;
• ўта муҳим, таснифланган, ёнғин-портлаш хавфи бўлган, кимёвий хавфли ва бошқа хўжалик объектларига, таълим ва даволаш-профилактика муассасаларига, одамлар кўп тўпланадиган жойларга;
• фавқулодда вазиятларда ва фуқаро муҳофазаси соҳасида аҳолини тайёрлашга;
• фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи тўғрисида хабар беришнинг автоматлаштирилган тизимига;
• геологик ҳудудлар билан боғлиқ хавфли гидрометеорологик ҳодисалардан муҳофаза қилиш, радиация, кимёвий ва тиббий-биологик ҳимоя ҳамда сейсмик хавфсизликка;
• фавқулодда вазият юзага келганда ҳаракат қилишга.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 09.10.2026 йилдан кучга киради.
Лола Абдуазимова




