Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Биринчи проактив ҳисоботлар бўйича сўров натижалари: қандай муаммолар аниқланди ва уларни ҳал қилишда қандай ёрдам олиш мумкин Ходим алимент тўласа, ЖШДС бўйича солиқ базасини қандай аниқлаш мумкин Пойтахтга келган бухгалтер қандай қилиб муваффақиятли карьера қуриши мумкин Пойтахтга келган бухгалтер қандай қилиб муваффақиятли карьера қуриши мумкин

Фермерларнинг ҳосил суғуртаси бўйича ҳаражатлари қисман қоплаб берилади

04.07.2024

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2024 йилдаги “Қишлоқ хўжалиги субъектларига қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини суғурталашда суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 373-сон қарори қабул қилинди.

 

Низом бевосита қишлоқ хўжалиги экинларини етиштирувчи фермер хўжаликлари, дехқон хўжаликлари, МЧЖлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларига суғурта мукофоти учун тўлов харажатларининг 50 фоизи, бироқ суғурта суммасининг 4 фоизидан кўп бўлмаган қисмини қоплаш тартибини белгилайди.

 

Субсидияни олиш учун суғурталовчи «Агроплатформа» тизимида рўйхатдан ўтиши лозим. Суғурталанаётган экинлар «CropAgro» тизимига жойлаштирилиши керак.

 

Суғурта мукофотини тўлиқ тўлаган суғурталовчи «Agrosubsidiya» орқали мурожаат қилиши ва қуйидаги ҳужжатлари илова қилиши лозим:

  • суғурта шартномаси;
  • суғурта полиси;
  • суғурта мукофоти тўлиқ тўланганлигини тасдиқловчи тўлов топшириқномаси ва ҳисоб-фактура.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 3 кун ичида субсидия ажратишни мақсадга мувофиқлиги ҳақида хулоса қабул қилади. Шундан сўнг 5 иш куни ичида субсидия маблағлари subsidiya.mf.uz тизими орқали мурожаатчининг банк ҳисобрақамига ўтказилади.

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳар ойда ўзининг очиқ маълумотлар порталида ажратилган субсиядия миқдори ва суғурталовчилар ҳақида маълумотни жойлаб боради.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 03.07.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


Валюталар курси

2026-02-02
  • USD:12225.16 (+0.00) сум
  • EUR:14560.17 (+0.00) сум
  • RUB:162.01 (+0.00) сум