Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фирибгарлар жиддий жазоланади

28.12.2016

26.12.2016 йилдаги ЎРҚ–416-сон Қонун билан Жиноят кодексининг 168-моддасига фирибгарлик учун жавобгарлик кўзда тутилган тузатишлар киритилди. Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинди ва 27.12.2016 йилда кучга кирди.  

Энди фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш — ЭКИҲнинг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ё 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Анча миқдорда (100 дан 300 ЭКИҲгача) ёки бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, шунингдек, компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган фирибгарлик ЭКИҲнинг 100 бараваридан 300 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ё 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Фирибгарлик кўп миқдорда (300 дан 500 ЭКИҲгача), такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, шунингдек, хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса, янада қаттиқроқ жазоланади. Ушбу қилмишлар учун: ЭКИҲнинг 300 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

 

Ва, ниҳоят, энг оғир — ЭКИҲнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш — жуда кўп миқдорда (500 ЭКИҲ ва ундан кўп), ўта хавфли рецидивист томонидан, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган фирибгарликка нисбатан қўлланилади.

 

Бунда фирибгарлик билан етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда айбдорларга нисбатан озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланмайди.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.


Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.

 

 

 

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум