Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Фискал таваккалчиликлар бюджетномага киритилади

28.12.2018

Рус тилида ўқиш

 

24.12.2018 йилдаги  ЎРҚ-508-сон Қонун билан Бюджет кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

 

Кўплаб тузатишлар орасида қуйидаги янгиликларга эътиборингизни жалб этамиз:

 

биринчидан, бюджет тизими бюджетлари харажатлари таснифининг тузилмасига дастурий тасниф киритилди. У давлат, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш дастурларини бажариш учун маблағлар йўналишини акс эттирувчи харажатларни гуруҳлашдан иборатдир.

 

Ушбу дастак амалдаги вазифа жиҳатидан, ташкилий, иқтисодий ва ҳудудий таснифлар, шунингдек бюджет тизими бюджетлари маблағларининг манбалари ва даражалари таснифи билан бир қаторда қўлланилади;

 

иккинчидан, бюджетноманинг мазмунига бирмунча тузатиш киритилди. Энди у қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:

  • мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўрта муддатли давр учун асосий йўналишлари ва прогноз йилдан кейин келувчи икки йилга оид бюджет мўлжаллари (бу ерга қаранг);  
  • фискал таваккалчиликлар, яъни бюджет жараёни иштирокчилари учун бюджет тизими бюджетлари маблағларини шакллантириш ва сарфлашда молиявий ресурслардаги йўқотишларни баҳолаш;
  • «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашри, у ҳақда илгари ёзган эдик (2018 йилги нашр билан танишиб чиқиш ҳам мумкин).

 

Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг, солиқ ва бюджет сиёсати асосий йўналишларининг лойиҳалари, шунингдек уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Қонунчилик палатасига юборилишидан олдин мажбурий равишда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган «Фуқаролар учун бюджет» параллель равишда эълон қилинади.

 

Кодексга айрим бошқа ўзгартишлар ҳам киритилди. Уларнинг аксарияти мувофиқлаштириш тусига эга. Хусусан, бу давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар (бу ерга қаранг), ўсимлик ёғи учун акциз солиғи бекор қилиниши (бу ерга қаранг), шунингдек бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ акциз солиғига алмаштирилиши билан боғлиқ (бу ерга қаранг) ва ҳ.к.

 

Қонун «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган ва 1.01.2019 йилдан кучга киради.

 

Олег Заманов.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_