Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фитосанитар дала назорати қандай ўтказилади

27.01.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 22.01.2021 йилдаги «Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 32-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ қабул қилинган.

 

Президентнинг 30.08.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3249-сон қарори билан карантин остидаги маҳсулотларнинг намуналари тўлов асосида лаборатория экспертизасидан ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинди.

 

Тасдиқланган Низом билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига қуйидаги топшириқлар берилди:

  • карантин остидаги маҳсулотларнинг намуналарини лаборатория экспертизасидан ўтказиш учун қилинган ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб, хизматлар нархларини белгилаш ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда 2021 йил 1 мартга қадар тасдиқлаш;
  • республика ҳудудига қайтариб олиб кирилган (реимпорт) карантин остидаги маҳсулотлар фитосанитария сертификати асосида карантин текширувидан ўтказилишини таъминлаш;
  • аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари орасида мунтазам равишда ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг ва фитосанитар дала назорати тартиби билан таништириш ва уларни тушунтириш юзасидан тизимли тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориш.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритиш ва фитосанитар дала назоратини амалга ошириш доирасида ўсимликлар карантини объектларини аниқлаш, кузатиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларнинг тарқалишини прогноз қилишнинг ягона тизимини юритади ва унга раҳбарлик қилишда ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 

Ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини давлат инспекциялари томонидан юритилади.

 

Ўсимликлар карантини давлат инспекторлари ўсимликлар карантини соҳасида мониторингни юритиш доирасида ўсимликлар карантини объектларининг ўчоқларини аниқлаш, биоэкологик хусусиятларга таъсир кўрсатишига кўмаклашувчи омилларни аниқлаш ва баҳолаш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудига монеликсиз кириш ва бир кундан ошмаган ҳолда дастлабки ўрганишни амалга ошириш ҳуқуқига эга.

 

Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати томонидан қуйидагилар юзасидан ўсимликлар карантини соҳасида мониторинг юритилади:

  • ўсимликлар карантини объектларининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келишига, тарқалишига ҳамда биоэкологик хусусиятларига таъсир кўрсатишига кўмаклашувчи омилларни аниқлаш ва баҳолаш;
  • фитосанитар хавфни аниқлаш ва таҳлил қилиш;
  • ўсимликлар карантини объектларини баҳолаш ва уларнинг тарқалишини прогноз қилиш;
  • ўсимликлар карантини объектларига қарши курашиш;
  • зарарли организмлар ўсимликларга иқтисодий зарар етказишининг олдини олиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.01.2021 йилдан кучга кирди.


Баҳодир Бухорий.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16