Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фонд биржаси: янги қоидалар

19.01.2022

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 17 январь куни “Капитал бозорини қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-90-сон қарор имзоланди.

 

Қарор билан 2022 йил 1 апрелдан 2024 йил 31 декабргача қуйидагилар ўрнатилади:

  • Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти бўлган жисмоний шахсларнинг акциялар бўйича ҳисобланган дивидендлар тарзидаги даромадлари даромад солиғидан озод қилинади;
  • Ўзбекистон Республикаси норезидентлари – юридик шахсларнинг акциялари бўйича дивидендлар шаклида ҳисобланган даромадлар бўйича Ўзбекистон Республикаси резидентлари-юридик шахслар сингари фойда солиғининг 5 фоиз ставкаси қўлланилади;
  • Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари – жисмоний ва юридик шахсларнинг тадбиркорлик субъектларининг облигациялари бўйича ҳисобланган фоизлар кўринишидаги даромадлар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан озод қилинади.

 

2022 йил 1 июлдан бошлаб қуйидаги тартиб ўрнатилади:

  • қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари уюшган савдоларида қимматли қоғозлар билан битимлар тузишда сотувчи (эмитентдан ташқари) фойда солиғи ва даромад солиғи ўрнига битим суммасининг 0,3 фоизи миқдорида йиғим тўлайди;
  • акциядорларнинг умумий йиғилиши жамият акцияларини фонд биржасининг биржа котировкалари варақасидан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганда ушбу жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорларга жамиятдан ўз акцияларини қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи берилади.

 

2022 йил 1 апрелдан бошлаб маҳаллий эмитентларга андеррайтернинг тавсиясига кўра ўз акцияларини «Тошкент» РФБда дастлабки жойлаштиришдан сўнг хорижий фонд бозорларида жойлаштириш ёки бир вақтнинг ўзида маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида жойлаштириш ҳуқуқи берилади.

 

Ҳужжат билан Вазирлар Маҳкамасининг 10.05.2017 йилдаги «Фонд биржасида акцияларни оммавий таклифини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида»ги 268-сон қарорига ўзгартириш киритилди.

 

Ўзгартиришлар қуйидагилардан иборат:

биринчидан, акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий жойлаштириш йўли билан таклиф қилиш нархи эндиликда фақат ташкилотчи томонидан белгиланади (илгари нарх ташкилотчи томонидан ташаббускор билан келишилган ҳолда, фонд биржаси қоидаларида назарда тутилган усуллардан келиб чиққан ҳолда белгиланган);

иккинчидан, ВМнинг 268-сон қарори 2 иловасининг 13-банди янги таҳрирда баён қилинди. Унга кўра, акцияларни бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий жойлаштириш йўли билан сотиладиган акцияларни сотиб олиш тўғрисидаги аризаларни йиғиш ташкилотчи ёки ташкилотчилар гуруҳи томонидан IPO ёки SPOни ўтказиш тўғрисида шартнома тузилган ҳолда амалга оширилади.

 

Қарор билан бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 17.01.2022 йилдан кучга кирди.


Саодат Усманова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16