Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фтизиатрия ва пульмонология хизмати қандай ривожлантирилади

23.01.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 20.01.2023 йилдаги “2023-2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-12-сон қарори қабул қилинди.

 

Белгиланишича, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда - Марказ) фтизиатрия ва пульмонология касалликларини профилактика қилиш, ташхислаш, даволаш ҳамда мазкур соҳаларни юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш бўйича республикада бош муассаса ҳисобланади.

 

Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • соғлиқни сақлаш муассасаларида ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология тизимларини илғор хорижий тажриба асосида такомиллаштириш ва модернизация қилиш;
  • фтизиатрия ва пульмонология йўналишида вилоят (республика), туман (шаҳар) ҳудудий тиббиёт муассасалари ўртасида тизимли узвий боғлиқликни ҳамда услубий вертикал бошқарувни таъминлаш;
  • туман (шаҳар) фтизиатрия муассасалари қошида кундузги стационарларни ташкил этиш орқали аҳолига малакали фтизиатрия ва пульмонологик тиббий ёрдам кўрсатиш ҳажмини ошириш ҳамда республика фтизиатрия реабилитация марказларида ўпка носпецифик касалликларининг шифохонадан кейинги даврдаги кузатувини ташкиллаштириш;
  • туберкулёз ва ўпка носпецифик касалликлари бўйича эпидемик вазиятни мунтазам таҳлил қилиш ва мониторингини олиб бориш, беморларнинг миллий электрон реестрини юритиш ва бошқалар.

 

Ҳужжат билан 2023-2026 йилларда фтизиатрия ва пульмонология хизматини ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

 

Қуйидагилар ташкил этилади:

  • туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалар таркибидаги фтизиопульмонология бўлимлари;
  • тунги уйқу сифати ва нафас олиш функцияси бузилишларини ташхислаш ва даволаш мақсадида "Уйқу апноэ" марказлари.

 

2023 йилдан бошлаб қуйидаги йиллик кўрсаткичларни ошириш назарда тутилмоқда:

  • латент туберкулёз инфекциясига скрининг текширувлари сони – 1 млн нафаргача;
  • туберкулёз микробактериясининг айрим дори воситаларига резистентлигини аниқлайдиган ген-молекуляр ташхислаш қамрови – 120 минг нафаргача;
  • туберкулёз билан касалланган 18 минг нафаргача беморларни дори воситалари билан таъминлаш, шу жумладан:
    • 1-қатор (дорига сезувчан туберкулёз билан касалланган беморлар) дори воситалари бўйича - 15 минг нафаргача;
    • 2 ва 3-қаторлар (дорига резистент туберкулёз билан касалланган беморлар) дори воситалари бўйича - 3 минг нафаргача.

 

Марказ ҳузурида Шокир Алимов номидаги илмий мактаб, шунингдек Миллий референс лаборатория ва илмий-амалий тренинг маркази очилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.01.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум