Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фуқаро солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномани қандай олади

19.10.2018

Рус тилида ўқиш


Жисмоний шахс – солиқ тўловчининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлардан солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди (13.10.2018 йилдаги 823-сон ВМҚ).

 

Хизматни икки йўл билан олиш мумкин:

  • Давлат хизматлари марказлари орқали;
  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (порталда рўйхатдан ўтиш талаб этилади).

 

Иккала ҳолатда ҳам доимий яшаш жойи (ҳудуд ва туман/шаҳар номи), Ф.И.О., жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (паспортда бўлади – таҳр.), СТИР, солиқ объектининг кадастр рақами, телефон рақами ва электрон почта манзили кўрсатилган ҳолда сўровнома тўлдирилади. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига мурожаат қилганда сўровнома марказ ходими томонидан тўлдирилади. Бунга 10 дақиқа кетади.

 

Сўровномадаги маълумотлар мажбурий тартибда жисмоний шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши лозим. Қулай бўлиши учун Давлат хизматлари маркази ЭРИни марказнинг ўзида 40 дақиқа ичида расмийлаштириб бериши мумкин, бунга ЭКИҲнинг 10%и миқдорида ҳақ тўланади (ЭРИни олиш тартиби – бу ерда).

 

Кейин ДСҚ ҳужжатлар келиб тушган вақтдан бошлаб 1 иш соати мобайнида матрик штрих кодли (QR-кодли) маълумотномани расмийлаштиради. ДСҚ ходимига тегишли ЭРИ билан тасдиқланган электрон ҳужжат Давлат хизматлари марказига (ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (ЯИДХП ёки ДСҚ веб-сайтига мурожаат қилинганда) юборилади. Давлат хизматлар маркази электрон ҳужжат келиб тушгандан сўнг 10 дақиқа ичида ариза берувчига уни қайта юбориши шарт, унинг сўровига кўра маълумотномани қоғоз ва электрон шаклда тақдим этади. 

 

Давлат хизмати бепул кўрсатилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16