Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Қонунчиликда янги
  • Фуқаролар томонидан юридик шахсдан автомобилнинг 30 кунгача муддатга нотариал тасдиқлашсиз ижарага олинишига рухсат берилди

Фуқаролар томонидан юридик шахсдан автомобилнинг 30 кунгача муддатга нотариал тасдиқлашсиз ижарага олинишига рухсат берилди

27.07.2018

Рус тилида ўқиш


26.07.2018 йилдаги ЎРҚ-488-сон Қонун билан Фуқаролик кодексининг 565-моддасига тегишли ўзгартиришлар киритилди. Ҳужжат “Халқ сўзи” газетаси сайтида эълон қилинган.

 

Белгиланишича, енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш бўйича хизмат кўрсатадиган юридик шахслар жисмоний шахслар билан енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини 30 кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномаларини оддий ёзма шаклда (яъни нотариал тасдиқлашсиз) тузишлари мумкин. 

 

Шуни қайд этамизки, Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг (Вазирлар Маҳкамасининг 31.08.2017 йилдаги 683-сон қарорига 1-илова) 45-бандига биноан нотариал тасдиқланган автомобилни ижарага бериш шартномаси ДЙҲХХ органларида ҳисобга қўйилади. Юридик шахс жисмоний шахсга автомобилни ижарага беришига асос бўладиган қисқа муддатли ижара (30 кунгача) шартномаларини расман ҳисобга қўйишга зарурат йўқ, нотариал тасдиқлаш ҳам талаб этилмайди.

 

Яна шуни қайд этамизки, Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати, шунингдек Тадбиркорлик фаолияти соҳасида рухсат бериш тусидаги ҳужжатлар рўйхатида тадбиркорлик субъектлари томонидан бундай фаолият турига рухсатнома олиш мажбурияти назарда тутилмаган.

 

Бироқ мазкур жиҳатларга кейинроқ батамом ойдинлик киритилади, чунки қонун ижроси юзасидан қонуности ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида 27.07.2018 йилда эълон қилинган, кўрсатилган ўзгартиришлар шу санадан кучга кирди.

 

Самир Латипов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум