Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Жисмоний шахсдан квартира сотиб олишда ЖШДС бўйича имтиёзни қандай қўллаш мумкин Давлат 2026-2027 йилларда электротехника саноатини қандай рағбатлантиради Чек-лист: бухгалтер шартномани қандай текшириши керак

Фуқаролар йиғинлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда иштирок этади

01.12.2017

 

2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон Президент Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини самарали амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 23 ноябрдаги 940-сон қарори билан Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларини ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва фаолияти самарадорлигини янада оширишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

 

Ҳужжатга кўра Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан қуйидаги йўналишлар бўйича доимий ҳамкорлик ўрнатади:

  • ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
  • ҳудудларни ободонлаштириш, маҳалла ва ХУМШ фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича тадбирларни ўтказиш;
  • оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва унинг натижаларига кўра аниқланган муаммоларни ҳал килиш юзасидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
  • соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа муассасаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан жамоатчилик назоратини олиб бориш;
  • тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • томорқа ерлардан мақсадли фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этишда фермер хўжаликларига кўмаклашиш чораларини кўриш;
  • ҳудудларда ҳуқуқбузарликларни, айниқса вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ишларни ташкил этиш.

 

Ҳужжат 2017 йил 25 ноябрда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Сардор ЖУМАШОВ,

эксперт-юристимиз.