Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ходима болани парваришлаш таътилидан чиққанидан сўнг яна декретга кетса, ўртача иш ҳақини қандай ҳисоблаш мумкинАйланмадан олинадиган солиқнинг ҳисоб-китобида жами даромадни ҳисобга олиш тартибиҚандай ҳолларда иқтисодий судга соддалаштирилган тартибда даъво аризаси бериш мумкин – Buxgalter Pro

Фуқаролик жамияти қандай ривожланади

11.05.2023

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2023 йилдаги “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2023 ва 2024 йилларда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 192-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларга қаратилган, 26 та тадбирдан иборат “Йўл харитаси” тасдиқланмоқда:

  • фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш;
  • фуқаролик жамияти институтларига кўмаклашиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш;
  • давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
  • давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш;
  • фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш.

 

Хусусан, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунни қайта кўриб чиқиш Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг грант танловларини ташкил этиш имкониятини берувчи очиқ электрон платформани яратиш, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияни амалга ошириш ассоциацияси (UNCAC) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бошқалар.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.05.2023 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.


.

Валюталар курси

2025-05-02
  • USD:12900.00 (+0.00) сум
  • EUR:14595.06 (+0.00) сум
  • RUB:157.32 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2025, 29 апрель№ 17