Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Футбол бўйича таълим муассасалари тармоғи кенгаяди

08.11.2023

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 03.11.2023 йилдаги «Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-355-сон Қарор имзоланди.


Ўзбекистон футбол ассоциацияси тизимида:

  • Миллий футбол маркази;
  • Футбол бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби негизида Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази;
  • Спорт тиббиёти ва реабилитация маркази ташкил этилмоқда. 

 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Футбол бўйича мутахассисларни тайёрлаш маркази Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази этиб, Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси - Республика футбол академияси этиб қайта номланади.

 

Маълумот учун: 2023 йилда Аргентина, Венгрия, Марокаш ва Франциянинг профессионал футболни ривожлантириш бўйича тажрибаси ва уларнинг мақбул амалиёти жойига чиқиб ўрганилган. 


Миллий футбол марказининг асосий вазифалари:

  • илғор хориж тажрибасини ўзлаштириш, тренер ва футболчиларни замонавий инновацион услублар асосида тайёрлаш;
  • рақамлаштириш орқали шаффоф саралаш (селекция) ишларини ташкил этишда инсон омилининг аралашувини кескин кисқартириш;
  • футболчиларга замонавий таълим бериш, жумладан чет тили ва Ўзбекистон тарихи фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиш, футбол соҳасига йўналтирилган касбларга ўқитиш тизимини жорий этиш ва бошқалар.

 

Республика футбол академияси ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси сифатида барча ёш тоифалари бўйича терма жамоаларга профессионал футболчиларни етказиб бериш бўйича бош футбол-таълим муассасаси ҳисобланади. Ҳудудий футбол академиялари, футбол мактаблари, нодавлат футбол клублари ва бошқа футбол-таълим муассасаларининг иқтидорли ва салоҳиятли ёш футболчилари профессионал ўсишни мониторинг қилишга мўлжалланган электрон дастур (платформа) орқали рейтинг тизими асосида қабул қилинади.

 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2024-2025 йилларда 50 млн АҚШ доллари миқдорида 10 йил муддатда 3 йиллик имтиёзли давр билан фоизсиз кредит ажратилади.

 

2024 йил 1 январдан:

  • профессионал футболдаги фаолиятини якунлаган футболчи ва мутахассисларга Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ижобий хулосаси асосида уларнинг хусусий секторда амалга оширадиган футболни ривожлантириш лойиҳалари учун Марказий банк асосий ставкасида «Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ, «Асакабанк» АЖ ва «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан 1,5 млрд сўмгача 5 йилдан кам бўлмаган муддатга имтиёзли кредит ажратилади;
  • мазкур кредитлар бўйича белгиланган фоиз ставкасининг 5 фоизлик пунктидан юқори қисмини қоплаш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация тақдим этилади;
  • худудий футбол академиялари бино-иншоотлари ҳамда уларнинг ҳудудидаги бўш турган ер майдонларида ДХШ шартлари асосида мақсадли футбол лойиҳаларини амалга оширишга рухсат берилади;
  • «биринчи тренер» тамойили асосида футбол тренерларини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилади. Бунда, юқори маҳоратли футболчини босқичма-босқич тайёрлаган тренерлар футболчи билан профессионал фаолияти давомида тузиладиган шартномаларнинг суммалари ҳисобидан муносиб рағбатлантириб борилади.

 

 Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.11.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Собир Нурбердиев.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум