Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2026 йилда бухгалтер учун 25+ фойдали ҳаволалар (шпаргалка) УФдаги улушни сотишда ЭҲФни расмийлаштириш зарурми

Фавқулодда вазиятлар бўйича волонтёр-қутқарувчилар гуруҳлари ташкил этилади

22.04.2026

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2026 йилдаги 181-сон қарори билан Волонтёрлар ва кўнгилли қутқарувчиларни «Фавқулодда вазиятлар волонтёри» жамоатчилик гуруҳларига жалб этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Жамоатчилик гуруҳларига фақат 18 ёшдан ошган Ўзбекистон фуқаролари жалб этилади.

 

Гуруҳга аъзо бўлиш истагида бўлган шахслар Волонтёрлар электрон платформаси (volontyor.uz) орқали рўйхатдан ўтгандан сўнг, ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармаларига ариза билан мурожаат қиладилар.

 

Жамоатчилик гуруҳлари аъзоларига қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади:

  • ФВВ Академияси бакалавриат таълим йўналишига ўқишга киришда тўпланган балларнинг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл бериш (ФВВ тавсияномаси бўйича);
  • ҳудудий қутқарув тузилмаларида қутқарувчи лавозимига ишга қабул қилишда устуворлик бериш («маҳалла еттилиги» тавсияномаси бўйича).

 

Академияга ўқишга кириш учун қўшимча балл олишга доир тавсиянома ФВВ томонидан ташкил этиладиган танлов ғолибларига берилади, унда 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган волонтёрлар иштирок этишлари мумкин.

 

Волонтёрлар фаолияти туман (шаҳар), вилоят ва республика даражасида қуйидаги мезонлар асосида тўпланган баллар орқали баҳоланади:

  • «маҳаллабай» тамойили асосида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширган ишлари;
  • фавқулодда вазиятларда қидирув-қутқарув ишларидаги иштироки;
  • фавқулодда вазиятлар зонасида аҳолига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, эвакуация тадбирларида иштирок этиш ва бошқалар.

 

Баҳолаш натижаларига кўра тавсияномалар жами 14 нафар волонтёрга (ҳар бир ҳудуддан бир нафардан) берилади. Тавсиянома бир ўқув йили давомида кучга эга бўлади.

 

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 18.04.2026 йилдан кучга кирди.

Лола Абдуазимова