Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Фьючерс савдолари қандай ўтказилади

29.12.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2021 йилдаги «Товар-хом ашё биржаларида фьючерс савдоларини жорий қилиш ҳамда маҳсулотларни автотранспортда ташиш хизматларининг электрон логистика савдо порталини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 777-сон қарори қабул қилинди.

 

Президентнинг 14.09.2021 йилдаги «Шартномавий муносабатларни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6313-сон Фармонига ҳамда 17.03.2021 йилдаги «Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5031-сон қарорига мувофиқ Товар-хом ашё биржаларида фьючерс савдоларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Унда қуйидагилар назарда тутилади:

  • фьючерс савдоларини ўтказиш, товарларнинг бозор нархи шаклланишини таъминлаш ҳамда томонлар ўртасида ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
  • фьючерс савдоларида иштирок этиш бўйича биржа аъзолари ва уларнинг трейдерларига қўйиладиган талабларни белгилаш;
  • мижоз ва биржа аъзоси ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, шунингдек фьючерс шартномаси бўйича клирингни амалга ошириш ва шартномаларнинг ижросини таъминлаш;
  • фьючерс шартномаларини тузиш ва ижроси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал этиш;
  • фьючерс савдолари жараёнида нарх манипуляциясига йўл қўймаслик;
  • фьючерс савдолари иштирокчилари устидан назоратни амалга ошириш, қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолатларда биржа аъзоларига нисбатан чоралар кўриш.

 

Шунингдек Автотранспортда юк ташиш хизматлари бўйича электрон логистика савдо портали фаолияти тўғрисида низом тасдиқланди, унда қуйидагилар белгиланган:

  • электрон логистика савдо порталида буюртмачилар ва юк ташувчиларни рўйхатдан ўтказиш;
  • юк ташиш бўйича шартномалар тузишни савдоларнинг шаффоф ва рақобат тамойилларига асосланган ҳолда амалга ошириш тартиби;
  • савдолар жараёни ва нархлар манипуляциясини назорат қилиш ҳамда юк ташишларни мониторинг ва таҳлил қилиш бўйича тегишли давлат органлари билан ахборот алмашинувини йўлга қўйиш;
  • тузилган шартномалар бўйича ҳисоб-китобларни олдиндан закалат тўловларини киритган ва шартнома мажбуриятларини бажариш кафолатларини таъминлаган ҳолда амалга ошириш тартиби;
  • шартнома шартлари бўйича томонларнинг мажбуриятларини белгилаш;
  • инсофсиз юк ташувчиларни аниқлаш, уларга нисбатан чоралар кўриш ва электрон логистика порталидан четлатишни тартибга солиш.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб ЎзРТХБда фьючерс шартномалари бўйича савдолар йўлга қўйилади.

 

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси товар-хом ашё биржаларида товар деривативларини, шу жумладан фьючерс савдоларини тартибга солиш соҳасида ваколатли орган ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.12.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдузимова.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16