Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
ПҚ-296-сон қарор бўйича чакана савдода нималар ўзгармоқда «Касаллик варақаси» очилган даврда ишлаш: бухгалтер қандай йўл тутиши керак Лизингга олувчида лизингни қандай ҳисобга олиш керак

Ғазначилик хизмати ва пенсия жамғармасининг туман бўлимлари тугатилади

01.07.2025

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 26.06.2025 йилдаги "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ҳамда бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан замонавий хизматларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-105-сон  Фармон имзоланди.

 

2027 йил 1 январдан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари фаолиятини рақамлаштириш ҳисобига тугатилади. Бунда Ғазначилик қўмитаси ва Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаларида 1-3 штат бирлигидан иборат ихчам хизмат кўрсатиш офислари ташкил этилади.

 

2026 йил 1 декабрдан бошлаб пенсия тизимида қуйидаги жараёнларни автоматлаштириш орқали:

  • фуқароларнинг мавжуд иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги электрон маълумотларга асосан пенсия миқдорини олдиндан аниқлаш бўйича "Менинг пенсиям" онлайн хизмати жорий этилади;
  • пенсия таъминотига оид барча хизматлар тўлиқ проактив, электрон ҳамда интерактив шаклга ўтказилади.

 

2025 йил 1 октябргача фуқароларнинг пенсия тўловларига ундириш қўлланишидан олдин уларни олдиндан хабардор қилиш тизими жорий этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.06.2025 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев

 


.

Валюталар курси

2025-10-10
  • USD:12123.38 (+0.00) сум
  • EUR:14094.64 (+0.00) сум
  • RUB:149.19 (+0.00) сум