Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Гематология ва онкология соҳасида қандай ислоҳотлар амалга оширилади

31.05.2021

Рус тилида ўқиш

Президент томонидан 27 май куни «Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарор имзоланди.

 

Ҳужжатга мувофиқ Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази (кейинги ўринларда – Республика маркази) ҳузурида Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази (кейинги ўринларда – Марказ) ташкил этилади.

 

Республика маркази Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Арнасой кўчасида янги барпо этилган тиббиёт муассасаси биноларига бепул жойлаштирилади. Уларда катталар ва болалар учун алоҳида жарроҳлик, жонлантириш, интенсив терапия, трансфузиология ва трансплантология бўлимлари, шунингдек радиодиагностика ва радиодаволаш бўлимлари, бактериологик лаборатория, махсус овқат тайёрлаш бўлинмаси, болаларга таълим бериш бўлимлари ташкил этилади.

 

2021–2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларининг болалар гематологияси бўлими негизида умумий штатлар ва стационар ўринлар доирасида Болалар гематологияси ва онкологияси бўлимлари ташкил этилади.

 

2022 йил 1 январдан бошлаб:

а) Марказ мустақил марказ сифатида фаолият юритади;

б) қизлар ва аёллар орасида онкологик касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва эрта диагностика қилиш қуйидаги миллий дастурлар асосида амалга оширилади:

  • 9-14 ёшдаги ўсмир қизларни одам папилломаси вирусига қарши вакцина билан эмлаш;
  • 30–55 ёшдаги аёллар орасида бачадон бўйни ва 45–65 ёшдаги аёллар орасида кўкрак бези саратони скрининги;

в) туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг «Аёллар маслаҳатхона»лари таркибида «Онко-назорат» (Cancer-назорат) хоналари ташкил этилади. Улар мунтазам равишда аёллар орасида кенг кўламли бирламчи текширишларни амалга оширади.

 

2021 йил 1 июлдан бошлаб:

  • гематология, онкология, клиник иммунология, трансфузиология ва шу соҳадаги лаборатория йўналишлари бўйича ёш мутахассисларнинг хориждаги етакчи илмий ва тиббиёт марказлари иш жойларида малака ошириши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети ҳамда Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади;
  • беморларнинг онкология ва гематологияга ихтисослаштирилган давлат тиббиёт муассасалари йўлланмалари асосида позитрон-эмиссион томография текширувидан ўтиши билан боғлиқ харажатлари Давлат бюджетидан қопланади;
  • онкологик ва гематологик беморларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан республика ихтисослаштирилган марказларига темир йўл ва авиатранспорт воситалари орқали келиши билан боғлиқ харажатлар тегишли маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.

 

Гематологик, онкологик ва ирсий иммунологик касалликларга чалинган фуқароларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида беморларнинг электрон рўйхатини юритиш тизими жорий этилади.

 

Қуйидагилар тасдиқланди:

  • Республика гематология, онкология ва радиология марказлари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи таркиби;
  • 2021-2022 йиллар давомида аҳоли орасида гематологик ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш, беморларни даволаш ва уларнинг профилактикасини кучайтириш учун хорижий грантлар, техник ва бошқа ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этишнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • Гематология ва онкология хизматларини янада ривожлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар режаси.

 

Қуйидаги вазифалар топширилди: 

а) Ишчи гуруҳига:

  • Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси маркази фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш ва жиҳозлаш концепциясини ишлаб чиқиш;
  • суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини кўчириб ўтказиш амалиётини биринчи босқичда Республика марказида, кейинчалик эса Марказда ҳам жорий этиш; 

б) Молия вазирлигига онкология ёрдамини такомиллаштириш ва онкология хизматини янада ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар учун Давлат бюджетидан 2021 йилда қўшимча 60 млрд сўм ҳамда 2022 йилдан бошлаб 125 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратилишини таъминлаш топширилди; 

в) Соғлиқни сақлаш вазирлигига:

  • Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари, гематологик ва онкологик касалликларни камайтириш бўйича ижобий тажрибага эга хорижий давлатлар тажрибаси асосида гематологик ва онкологик касалликларни эрта аниқлаш дастурини тасдиқлаш;
  • гематология ва онкология касалликларини даволашда фойдаланиладиган дори воситалари рўйхатини, уларнинг самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда, қайта кўриб чиқиш ва ҳар йили янгилаб бориш;
  • ИИВ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда онкологик беморларнинг даволаб бўлмайдиган босқичида уларга наркотик ва психотроп воситаларни буюриш тартибини соддалаштириш, шунингдек оғриқ қолдирувчи наркотик ноинъекцион воситаларни амалиётга татбиқ этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш;
  • 2022 йил 1 мартга қадар катталар ва болаларда гематологик, онкологик ва иммунологик касалликларни ташхислаш, даволаш ҳамда беморларга паллиатив ёрдам кўрсатиш стандартлари ва клиник протоколларини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида қайта ишлаб чиқиш.

 

Ҳужжат 28.05.2021 йилда «Халқ сўзи» газетасида чоп этилган.

 

Эльмира Сиразиева.



Валюталар курси

2024-04-15
  • USD:12667.00 (+0.00) сум
  • EUR:13481.49 (+0.00) сум
  • RUB:135.77 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16