Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Геодезияга оид ишлар экспертизадан ўтказилади

07.07.2021

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 28.06.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида геодезия ва картография соҳасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 395-сон қарор қабул қилинди.

 

Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат аҳамиятига молик геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материалларни (маълумотларни) экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Геодезия ва картография фаолияти билан шуғулланадиган мутахассисларнинг малакасини ошириш ва уларга малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом.

 

«Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, умумдавлат аҳамиятига молик бўлган геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш натижасида олинган геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар) экспертизадан ўтказилиши лозим.

 

Экспертиза Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланган схема асосида ўтказилади.

 

Кадастр агентлиги томонидан геодезия ва картографияга доир материаллар (маълумотлар) техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида, шунингдек геодезия ва картографияга оид бажарилган ишлар ҳақидаги техник ҳисоботлар асосида кўриб чиқилади.

 

Кадастр агентлиги 15 иш кундан ошмаган муддатда Давлат картография-геодезия фонди томонидан тақдим этилган тегишли материаллар (маълумотлар) ва бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисоботларни кўриб чиқади.

 

Кадастр агентлиги экспертиза натижалари бўйича ижобий хулосаларни «Электрон реестри»га жойлаштиради ва ишлар ижрочиларини қабул қилинган қарор ҳақида хабардор қилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 28.06.2021 йилдан кучга кирди.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-14
  • USD:12699.85 (+0.00) сум
  • EUR:13694.25 (+0.00) сум
  • RUB:139.02 (+0.00) сум