Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг рўйхатлари кенгайтирилди

30.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

IIV рўйхатларга (муомалада бўлиши тақиқланган ва чекланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар) ўзгартиришлар киритилди (ВМнинг 27.10.2018 йилдаги 878-сон қарори).

 

Биринчидан, рўйхатлар кенгайтирилди: муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхати 238 та позициядан 265 та позицияга, муомалада бўлиши чекланганларининг – 51 тадан 53 тага. Муомалада бўлиши чекланган психотроп моддалар 4 тага (81 та позициядан 85 та позицияга), прекурсорлар эса 3 тага (26 та позициядан 29 та позицияга) кўпайди.

 

Маълумот учун: прекурсорлар – гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ва психотроп моддаларни тайёрлаш учун фойдаланиладиган моддалар.

 

Иккинчидан, I Рўйхат (муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситаларининг рўйхати, таҳр.) тузилиши ўзгартирилди. Унга киритилган моддалар гуруҳлар ва кичик гуруҳларга бўлинди. Масалан, синтетик каннабиоидлар гуруҳидаги гиёҳвандлик воситаларига анъанавий (дибензопиранлар), ноанъанавий (циклогексилфеноллар, циклогентеноллар, хинонлар), аминоалкилиндоллар (нафтоилиндоллар, фенилацетилиндоллар, бензоилиндоллар ва ҳ.к.), эйкозанойдлар (анандамидлар), бошқалар (нафтоилпиролллар, диарипиразоллар ва ҳ.к.) ва гибрид каннабиоидлар киради.

 

Шуни ёдда тутиш лозимки, Ўзбекистонда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни экиш, ўтказиш мақсадини кўзлаб тайёрлаш ва қайта ишлаш, олиш, сақлаш, шунингдек уларни ўтказиш ёки истеъмол қилишга жалб этиш билан боғлиқ қонунга хилоф ҳаракатлар жиноий тартибда таъқиб қилинади (Жиноят кодексининг XIX бобига қаранг). Юқорида кўрсатилган рўйхатлар муҳим аҳамиятга эга, сабаби улар билан боғлиқ жиноий жазо қўлланиладиган қилмишларни квалификациялашга таъсир кўрсатувчи гиёҳвандлик воситаларининг миқдорларини ҳам акс эттиради.

 

Шу ўринда 23 сентябрдан бошлаб гиёҳвандлик воситаларининг аналоглари – юқорида кўрсатилган рўйхатларда расман мавжуд бўлмаган, бироқ инсон руҳиятига шунга ўхшаш таъсир кўрсатувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи учун жиноий жавобгарлик жорий этилганини эслатиб ўтамиз. Бу ҳақда янада батафсил – бу ерда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 29.10.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум