Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Гиламлар тайёрлаш ва экспорт қилиш давлат томонидан қўллаб-қувватланади

29.06.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президент томонидан республикада қўлда тўқилган гиламчилик соҳасини ривожлантиришга оид ҳужжат имзоланди (26.06.2020 йилдаги ПҚ-4759-сон қарорга қаранг).

 

Аввало, фермерлар яйловлар билан таъминланади. Яқин икки ой ичида «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларни етиштириш хўжаликларига Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидан 3 минг гектардан, Жиззах, Самарқанд, Тошкент вилоятларидан 2 минг гектардан, Наманган вилоятидан 1 минг гектар ер майдонлари ажратилади. Йил охирига қадар тоғолди яйловлар учун қурғоқчиликка чидамли озуқа экинлари бирламчи уруғчилиги ташкил этилади.

 

2021 йил 1 январдан чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга субсидиялар ажратилади. Қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган ҳар бир килограмм қўй ва эчкиларнинг жуни учун 2 000 сўмдан тўланади. Бюджет маблағлари ҳисобига субсидиялар бериш «Ўзбекчорванасл» агентлиги томонидан амалга оширилади. Қўй ва эчкиларни яйловларга ҳайдаб боқиш, жунни қайта ишлаш, бўяш ва қўлда гилам тўқиш бўйича лойиҳалар ташаббускорларига, истисно тариқасида, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан бир вақтнинг ўзида компенсация билан биргаликда кафиллик ҳам берилади.

 

Бевосита гиламларни тайёрлаш ва реализация қилиш бўйича:

биринчидан, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ташкилотлар ва ҳунармандлар Халқ банки, Микрокредитбанк ёки Агробанкдан имтиёзли – МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган ставка бўйича 18 ойга, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан фоиз ставкасининг ¼ қисми қопланган ҳолда 250 БҲМгача суммада кредит олишлари мумкин;

иккинчидан, 2020 йил 15 июлдан бошлаб «Ўзбекипаксаноати» уюшмаси таркибидаги қўлда гилам ва ипак мато тўқиш билан шуғулланувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир гилам ва ипак мато тўқиш дастгоҳи учун 10 БҲМ субсидиялар ажратилади. Қўшимча шарти – учтадан кам бўлмаган иш ўрни яратиш;

учинчидан, қуйидагиларни экспорт қилиш бўйича транспорт харажатлари 50%игача миқдорда компенсация қилинади:

а) тугунли гиламлар ва бошқа полга тўшаладиган тўқима қопламалар, тайёр ва  тайёр бўлмаганлари:

  • таркибида 10% дан ортиқ шойи иплар ёки ипак чиқитларидан йигирилган иплар бўлган, тарандилардан ташқари (ТИФ ТН коди 5701 10 100 0);
  • ипак иплардан, ипак чиқитларидан йигирилган иплардан, тарандилардан ташқари, сунъий иплардан, 5605-товар позициядаги иплардан ёки таркибида металл иплар бўлган тўқимачилик материалларидан (5701 90 100 0);

б) бошқа тўқилган гиламлар ва бошқа тўқима тўшамалар, тафтингли ёки флокирланмаган, тайёр ва тайёр эмаслари), шу жумладан  «килим», «сумах», «кермани» ва бошқа шунга ўхшаш жундан ёки ҳайвонларнинг ингичка қилидан қўлда тўқилган гиламлар (5702 41 900 0);

в) жундан ёки ҳайвонларнинг ингичка қилидан тайёрланган гиламлар ва бошқа тўқима тафтинг тўшамалар, тайёр ва тайёр эмаслари) (5703 10 000 0).

 

Соҳада қуйидагилар оммалаштирилади:

  • 2021 йилдан бошлаб Тошкент шаҳрида қўлда тўқилган гиламлар халқаро фестивали биеннал форматида октябрь ойида ўтказилади. Қўлда тўқилган гиламлар санъати ривожланган Эрон, Туркия, Грузия, Ҳиндистон ва Покистон каби давлатлардан вакиллар жалб этилади;
  • Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг бўш турган ер майдонида қўлда тўқилган гиламлар савдо-кўргазма уйи очилади. Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги туристик объектларда шундай гиламлар расталари (дўконлари) ташкил этилади;
  • гилам тарихи ҳақида мобиль иловалар ишлаб чиқилади, улардан QR-кодлар бўйича ҳар бир гиламнинг тўқилиши жараёни, чевар хотин-қизлар ва уларнинг ишлаш шароити ҳамда шу каби маълумотларни билиб олиш мумкин.

 

Ташқи савдо алоқаларида қуйидагилар кутилмоқда:

  • импорт қиладиган давлатлар билан жун, калаваланган жун ҳамда қўлда тўқилган гиламларга импорт божларини бекор қилиш тўғрисида музокаралар олиб бориш;
  • Ўзбекистонда аналоги ишлаб чиқарилмайдиган, ҚҚС ва божхона божи олинмайдиган, импорт қилинадиган технологик ускуналар рўйхатини кенгайтириш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 26.06.2020 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум