Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Гул туганаклари учун божхона божи ноль даражада бўлади

25.10.2023

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 23.10.2023 йилдаги «Гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-341-сон қарори қабул қилинди.


Ҳужжатга мувофиқ, республика ҳудудларида гулчилик ва кўчатчиликни ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий гул навларини парваришлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт салоҳиятини янада мустаҳкамлаш мақсадида:

2023 йил 1 ноябрдан 2026 йил 1 январга қадар туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя, жумладан вегетатив тиним ҳолатидаги, вегетация ёки гуллаш давридаги сертармоқлари, бошқа тирик ўсимликлар (жумладан, илдизлари), қаламчалар ва пархиши (ТИФ ТН коди 0601 ва 0602) импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилиши назарда тутилган.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.10.2023 йилдан кучга кирди.


Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-04-30
  • USD:12620.01 (+0.00) сум
  • EUR:13522.34 (+0.00) сум
  • RUB:135.74 (+0.00) сум