Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Халқ таълими бошқаруви ислоҳ қилинади

08.09.2018

Рус тилида ўқиш


Бўш мактаблар кучлиларига эргашади, «Замонавий мактаб» давлат дастури ишлаб чиқилмоқда, болаларни қабул қилишнинг янги тартиби жорий этилмоқда.

 

Президентнинг 5.09.2018 йилдаги «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони имзоланди. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинган.

 

Давлат органларининг ваколатлари қайта кўриб чиқилди

 

Халқ таълими соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари қайта кўриб чиқилди. Янги ваколатлар ҳақида янада батафсил ахборот – жадвалда.

 

Халқ таълими вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Халқ таълими вазири:

 

 

умумий ўрта таълимни молиялаштириш учун Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағларни ҳисобга олган ҳолда умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талабларини тасдиқлайди;

 

 

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишмасдан Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси раҳбарлари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари, шунингдек, Вазирликка идоравий мансуб бошқа ташкилотлар ва муассасалар бошлиқларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

 

 

муваффақиятли фаолият юритаётган мактаблар негизида тармоқли мактабларни ташкил этиш, ушбу тармоққа юкламаси паст коэффициентли мактабларни киритиш ҳақида қарор қабул қилади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари халқ таълими муассасаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш масаласида ҳар томонлама кўмаклашиш, хусусан:

 

 

– тегишли ҳудудда умумтаълим муассасаларига ёрдам кўрсатишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шу жумладан, ўқитувчилар ва ушбу соҳа ходимларининг мақомини яхшилашга ва оширишга ёрдам бериш;

 

 

– халқ таълими муассасаларига кўмаклашиш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини белгиланган тартибда эшитиш;

 

 

– нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларига бериш учун бўш ер участкалари (ҳар бир ҳудудда йилига 50 лотдан кам бўлмаган) рўйхатини тасдиқлаш ва улардан доимий фойдаланиш ҳуқуқини «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида реализация қилиш;

 

 

– халқ таълими муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал ва жорий таъмирлаш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, инфратузилмани (тротуарлар, йўллар ва бошқалар) зарур ҳолатда сақлаш бўйича буюртмачи функциясини амалга ошириш;

 

 

– халқ таълими муассасаларини электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви, зарур санитария-гигиена шароитлари ва бошқа коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш;

 

 

– туманлар (шаҳарлар) комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор раҳбарлари билан биргаликда халқ таълими муассасаларини ўқув йилига ва куз-қиш мавсумига ўз вақтида ва самарали тайёрлаш тадбирларини амалга ошириш;

 

 

– умумтаълим муассасаларининг хавфсизлигини таъминлаш, шу жумладан, ҳудудлар атрофини ўраш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича инспекторларни бириктириш, видеокузатув камералари, ёнғинга қарши сигнализация тизимларини, кириш йўлларида қоидабузарликларни қайд этувчи қурилмаларни ўрнатиш чора-тадбирларини кўриш;

 

 

– халқ таълими муассасалари ҳудудининг ва кўчмас мулкининг бутунлигини ҳамда дахлсизлигини белгиланган тартибда таъминлаш;

 

 

– умумтаълим муассасаларини ривожлантириш учун инвестициялар ва ҳомийлик ёрдамини жалб этишга кўмаклашиш;

 

 

–халқ таълими муассасаларидаги мавжуд муаммоларни тез ва самарали ҳал қилиш бўйича бошқа чоралар кўрилишини ташкил этиш учун шахсан жавоб беради.

2019 йил 1 январдан туманлар ва шаҳарлар кесимида танлаш асосида мунтазам равишда умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича рейтинг (бундан кейин – рейтинг) тузади.

 

Рейтинг якунлари ОАВда ва Давлат инспекциясининг веб-сайтида кейинги ўқув йили бошланишидан кечиктирмай жойлаштирилади.

 

 

Ўқувчиларнинг билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар ва тадқиқотларда (PISA, ТIMSS, PIRLS ва бошқалар) умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг иштирокини ташкил этади.

 

«Замонавий мактаб» давлат дастури ишлаб чиқилмоқда

 

Жорий йил охиригача «Замонавий мактаб» давлат дастури ишлаб чиқилади. Унда қуйидагилар назарда тутилади:

 

  • экологик жиҳатдан тоза материаллар ва энергиянинг муқобил манбаларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқилган намунавий лойиҳалар асосида замонавий мактаблар қуриш;
  • мактабларни, шу жумладан, ўқув синфлари ичини янги қулай мебеллар, замонавий ўқув ва лаборатория ускуналари, дарсликлар ва ўқув-услубий материаллар, компьютер ва мультимедиа техникаси, видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш.

 

Мактаб директорларини кузатув кенгашлари сайлайди

 

2018 йил 1 октябрдан бошлаб умумтаълим муассасаларининг васийлик кенгашлари тугатилади. Уларнинг ўрнига юридик шахс мақомисиз умумтаълим муассасаларининг кузатув кенгашлари ташкил этилади. Кузатув кенгашлари таркибига муассаса фаолиятига жиддий ҳисса қўшишга қодир энг фаол ота-оналар, битирувчилар, ҳомийлар ва бошқа шахслар киритилади.     

 

Қуйидагилар умумтаълим муассасаси кузатув кенгашининг асосий вазифалари этиб белгиланди:

 

  • Вазирлик томонидан тавсия этилган номзодлардан умумтаълим муассасаси раҳбарини сайлаш, шунингдек, белгиланган тартибда уни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш ҳақида таклифлар киритиш;
  • умумтаълим муассасасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;
  • умумтаълим муассасаси раҳбарининг муассаса фаолиятини такомиллаштириш, молиявий-хўжалик ҳолати, даромадлар ва харажатлар, бюджет, бюджетдан ташқари, ҳомийлик ва бошқа маблағлардан фойдаланиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисоботларини вақти-вақти билан тинглаш;
  • умумтаълим муассасаси раҳбарининг тақдимномаси бўйича йиллик молиявий режаларни, кўрсатилаётган пуллик хизматлар нархининг миқдорларини ва муассаса мулкидан фойдаланганлик учун ижара ҳақи миқдорини, шу жумладан, аукциондаги бошланғич нархни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
  • ўқувчилар учун яратилган шароитлар устидан тизимли равишда мониторинг ўрнатиш;
  • ўқувчилар ва улар ота-оналарининг мурожаатларини кўриб чиқиш, умумтаълим муассасасининг педагог ва раҳбар ходимлари фаолияти тўғрисида ижтимоий сўровларни ўтказиш;
  • таълим муассасасининг фаолиятини ташкил этишга тааллуқли бошқа масалаларни ҳал қилишда иштирок этиш.

 

Текширишлар сони мактабнинг рейтингда эгаллаб турган ўрнига боғлиқ бўлади  

 

Яқин орада умумтаълим муассасалари фаолиятини текширишга ваколатли органларнинг қатъий рўйхатини, текширув тайинлаш ва ўтказиш мезонлари ҳамда ҳуқуқий асосларини назарда тутган ҳолда текширишнинг янги тартиби белгиланади. Бунда назорат қилувчи органлар томонидан текшириш даврийлиги умумтаълим муассасасининг рейтингда эгаллаб турган ўрнига боғлиқ бўлади.

 

Бош прокуратурага умумтаълим муассасалари фаолиятини ноқонуний текширишга йўл қўймаслик устидан назоратни кучайтириш вазифаси топширилди. Айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ қатъий жавобгарлик чоралари қўлланилади.

 

Назорат қилувчи органлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда умумтаълим муассасалари фаолиятини текшириш давомида аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик ишларида ҳар томонлама кўмаклашади.

 

Мактабларга кучли мутахассислар жалб этилади

 

2019 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари ходимлари бўлган пенсионерларга, уларнинг ушбу муассасалардаги фаолияти асосий иш жойи ҳисобланган тақдирда, пенсия тўлиқ миқдорда тўланади (батафсил – бу ерда).

 

Мактаб директорларига халқ таълими муассасаларини ривожлантириш жамғармаси даромадларининг жами суммасидан 10%ини ўз моддий рағбатлантириши учун йўналтириш ҳуқуқи тақдим қилинди. Илгари ушбу жамғарма маблағларидан фақат моддий-техник базани мустаҳкамлаш учун фойдаланилар эди.

 

Аввал хабар берганимиздек, Президентнинг 14.08.2018 йилдаги ПҚ–3907-сон қарорига мувофиқ, умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари икки марта индексацияланади. Худди шу ҳужжат билан педагог кадрлар ва уларнинг оила аъзоларини моддий жиҳатдан рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга доир бошқа чора-тадбирлар ҳам назарда тутилган.

 

Бундан ташқари, умумтаълим муассасаларининг педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби қайта кўриб чиқилади. Тегишли фанни ўқитиш бўйича билим ва кўникма даражаси улар малакасини аниқлашнинг асосий мезони сифатида белгиланади. Бунда педагогик маҳорат ва билим даражасини доимий ошириб боришга кўмаклашувчи илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, халқ таълими тизими ходимларининг билим даражасига оид малака тоифалари ва талабларини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар киритилади.

 

Умумтаълим муассасаларининг раҳбар ва педагогик ходимлари малакасини ошириш тартиби ва тизими тубдан қайта кўриб чиқилади. Бунда ўқув режалари ва дастурларини оптималлаштириш, инновацион, шу жумладан, масофавий педагогик усуллардан кенг фойдаланиш, ушбу жараённинг самарадорлигини бутунлай ошириш назарда тутилади.

 

Болаларни мактабга қабул қилишнинг янги тартиби

 

2019 йил 1 мартдан бошлаб давлат умумтаълим муассасаларига болаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади. Бундай тартиб ХТВ ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан рўйхати тасдиқланадиган айрим мактаблардагина белгиланади.  

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16